Богота, (Санта-Фе-де-Богота) — Колумбия пойтахти. Шарқий Кордилера тоғларининг ғарбий ён бағридаги сойликда (2500 м) жойлашган. Кундинамарка департаменти маъмурии маркази, алоҳида маъмурии бирлик — пойтахт округини ташкил қилади. Аҳолиси 6 млн.дан ортиқ (1997, шаҳар атрофи билан). Муҳим транспорт йўллари тугуни. Халқаро Элдорадо аэропорти бор. Энг иссиқ ойнинг ўртача температураси 15°, энг совуқ ойники — 14°. Боготага 1538-йилда испанлар асос солган. 1598-йилдан испан генералкапитан лигининг, 1739-йилдан Янги Гранада вице-қироллигининг пойтахти. 1819-йилда Богота испанлардан озод қилинди ва Янги Колумбиянинг пойтахтига айлантирилди. 1831-йилдан Янги Гранаданинг, 1863-йилдан Колумбия Республикасининг пойтахти.

Боготá
Bogotaning bayrogʻi
Байроқ
Bogotaning rasmiy gerbi
Герб
Bgota shahri joylashuvi
Бгота шаҳри жойлашуви
Федерал округ
Туманлар 16 туман
Ҳукумат
 • мер Самуэл Морено Рожас
Зичлиги 6950 киши/км2

Богота мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий, маданий ва савдо маркази. Озиқ-овқат, тўқимачилик, поябзал, тикувчилик, электротехника, полиграфия, машинасозлик, фармацевтика, кимё ва бошқа саноат корхоналари бор. Богота яқинида резина шиналар ва сода ишлаб чиқарилади, зумрад олинади. Испанлар мустамлакачилиги даврида ва ундан кейин қурилган бир неча меъморий ёдгорликлари сақланган: Катта собор (1823-йилда қуриб битказилган), СанФрансиско собори (1569—1622), Миллий капитолий биноси (1847—1926) ва бошқа Богота олий ўқув юртлари, жумладан Колумбия миллий университети ва бошқа унтлар, Колумбия академияси, Миллий музей, Миллий археология ва этнография музейи, мустамлака даври санъати музейи, Олтин музейи (индейсларнинг қад. олтин буюмлари), Миллий кутубхона, астрономия расадхонаси бор[1].

Богота — Колумбия давлати пайтахти ҳамда энг катта шаҳри.

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил