Boj tarifi
Бож тарифи — давлат чегараси орқали ўтадиган товарлардан ундириладиган божлар ставкалари мажмуи (тўплами). Бож: олинадиган товарлар номи ва таснифи, бож ставкаси, уларни ҳисоблаш ва тўлаш усуллари, бож олинмай ўтказиладиган товар (буюм)лар рўйхати, шунингдек олиб келиш, олиб кетиш, олиб ўтиш (транзит) тақиқланган маҳсулотлар рўйхати кўрсатилади. Бож тарифи да товарлар қайта ишланиш даражаси (тайёр маҳсулот, ярим тайёр маҳсулот, хом ашё) ва тармоқ турига (саноат, қишлоқ хўжалиги, минералхом ашё) кўра гуруҳланади. Бож тарифи дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида қўлланади.
1997-йил 29 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан "Бож тарифи тўғрисида"ги қонун қабул қилиниб, 1998-йил 1-январдан амалга киритилди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |