Bojnord
Божнорд (форсча: بجنورد; шунингдек, Божнūрд, Бужнūрд, Божноорд, Божнорд ёки Бужнурд сифатида ҳам романизация қилинади) ўрта асрларда Бузанжирд номи билан танилган[1][2]. Бу шаҳар Эроннинг Шимолий Хуросон вилоятининг маркази. Шаҳар Теҳрондан тахминан 701 км[3] ва Хуросон Разавий вилоятининг маркази Машҳаддан 237 км узоқликда жойлашган[4].
Божнорд بجنورد | |
|---|---|
| Шаҳар | |
| Мамлакат | Эрон |
| Вилоят | Шимолий Хуросон |
| Округ | Божнорд округи |
| Бахш | Марказий туман |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Жавад Ҳамиди Равари |
| Майдон | 36 км2 (14 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 1070 м |
| Вақт минтақаси |
УТC+03:30 +04:30 |
| Телефон коди | (+98) 58 |
Тарихи
Маҳаллий анъаналарга кўра, ХИИИ асрда мўғуллар босқинидан сўнг бу ҳудуд қораи турклари томонидан назорат қилинган[5].
Божнурд Сафавийлар томонидан туркийларга қарши чегараларини ҳимоя қилиш учун ўрнашган курд Шодиян қабиласи учун қурилган. Анъанага кўра, шаҳар мудофаа девори билан ўралган ва ўн бир мавзе, бозорлар ҳамда тўртта масжиддан иборат бўлган[5].
1849-йилда шаҳарда қўзғолон кўтарилди. Натижада шаҳар вайрон бўлди. Саёҳатчи Г. C. Напиэр 1876-йилда шаҳарга ташриф буюрган. Бу даврда Божнурд бошлиғи курдлардан бўлиб, Теҳрондаги марказий ҳукуматга ҳарбий ёрдам учун шаҳарни солиқсиз бошқарганлиги айтилган[5].
Шаҳарда 1896-1929-йилларда кучли зилзилалар кузатилган. Зилзила оқибатида шаҳар ва унинг атрофи вайрон бўлган. Шундан сўнг шаҳарда янги бино ва истеҳкомлар қурилган[5]. 1997-йилда 6,5 магнитудали зилзила шаҳарда катта вайронагарчилик ва кўплаб ҳалокатларга сабаб бўлди[6].
Географияси
Шимолий Хуросон вилоятининг маркази — Божнурд шаҳри 36 квадрат километр майдонга эга. Эрон шимоли-шарқидан 57 даража, 20 дақиқа узунликда ва 37 даража, 28 дақиқа кенгликда, Копедаг тоғ тизмасидан жанубда, Аладағ тоғ тизмасидан шарқда, Алборз тоғ тизмасининг шимолий қисмида жойлашган. Божнурд денгиз сатҳидан 1070 метр баландда жойлашган. Теҳронгача бўлган масофа 821 километрни ташкил қилади[7].
Коллежлар ва университетлар
Божнордда қуйидаги университетлар мавжуд:[8]
- Божнурд университети
- Шимолий Хуросон тиббиёт фанлари университети
- Божнурд исломий Азад университети (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-10-04 санасида архивланган)
- Эшраг олий таълим институти (Божнурд, Шимолий Хуросон) (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-12-03 санасида архивланган)
- Паям Нур Божнурд университети (Либрарй оф Cонгресс сайтида 2015-09-02 санасида архивланган)
Таниқли шахслар

- Абдолҳусайн Теймуртош (Сардор Муаззам Хуросоний) ХХ асрнинг таниқли сиёсатчиси (Паҳлавийлар сулоласи).
- Али-Акбар Давар — сиёсатчи ва судя, Эроннинг замонавий суд тизимининг асосчиси. Казем Мусавий Божнурдий — тарихчи, диншунос, ёзувчи ва Эрон Миллий кутубхонаси куратори (1997-2005).
- Муҳаммад Давари — журналист, 2009-2010-йилларда Эрондаги сайлов норозиликларида ҳибсга олинган.
- Эҳсон Хушбахт — кино танқидчи, Болониядаги (Италия) Ил Cинема Ритровато режиссёри.
Иқлими
Божнорд Кöппен иқлим таснифига кўра совуқ ва ярим қуруқ иқлимга эга[9].
Манбалар
- ↑ „Мапс, Wеатҳер, анд Аирпорц фор Божнурд, Иран“.
- ↑ Божнорд cан бе фоунд ат ГЕОнет Ном Сервери, ат тҳис линк, бй опенинг тҳе Адванcед Сеарч бох, энтеринг "-3056548" ин тҳе "Униқуэ Феатуре Ид" форм, анд cлиcкинг он "Сеарч Датабасе".
- ↑ „Теҳран“.
- ↑ „Дистанcе фром Божнурд то Машҳад“. www.дистанcеcалcулатор.нет. Қаралди: 2022-йил 23-июн.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Эҳлерс, Эcкарт; Босwортҳ, C. Э. (1989). "БОЖНŪРД". Энcйcлопедиа Ираниcа ИВ. ҳттпс://ираниcаонлине.орг/артиcлес/божнурд-а-тоwн-анд-дистриcт-ин-кҳорасан.
- ↑ „Эартҳқуаке Толл Рисес ин Иран ас Афтершоcкс Ҳит“. Реутерс. Теҳран, Иран: РелиэфWеб (1997-йил 5-феврал). Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Божнорд“ (эн). www.виситиран.ир. 2022-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-июн.
- ↑ „دانستنیهایی از استان خراسان شمالی“.
- ↑ „Кöппен Cлимате Cлассифиcатион: Ҳоw то Усе тҳе Отҳер Плант Мап“ (эн-УС). Лаwнстартер (2019-йил 22-октябр). Қаралди: 2022-йил 23-июн.