Bojxona nazorati
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Божхона назорати — қонун хужжатлари ва халқаро шартномаларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона органлари амалга оширадиган тадбирлар мажмуи. Божхона назорати божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан қуйидаги йўллар билан ўтказилади: божхона мақсадлари учун зарур бўлган хужжатлар ва маълумотларни текшириш; жисмоний ва мансабдор шахсларни оғзаки сўраб-суриштириш; божхона кўригидан ўтказиш; товарлар, транспорт воситалари, бинолар ва бошқа жойларни божхона томонидан қиёслаш; товарлар ва транспорт воситаларини хисобга олиш; хисобга олиш ва хисобот тизимини текшириш; Божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган ёхуд назорат қилиш божхона органлари зиммасига юклатилган фаолият амалга оширилаётган худудлар, бинолар ва бошқа жойларни текшириш; қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда. Божхона назорати ўтказилаётганида инсон, хайвонот ва ўсимликлар хаёти ва соғлиги учун хавфсиз бўлган ҳамда товарлар ва транспорт воситаларига зиён этказмайдиган техникавий ва бошқа воситалар қўлланиши мумкин. Божхона назоратини ўтказиш қоидалари қонун хужжатларида белгиланади (ЎзР БКнинг 39-моддаси)[1].
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси