Bokiy
Бокий (тахаллуси; асл исми Мирзаабдулла Насриддинов) (1882.9.5 — 1967.4.4, Фарғона вилояти Риштон қишлоғи) — ўзбек адабиёцҳуноси (манбашунос), шоир. Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1943). Шарқ-мумтоз адабиётини чуқур билган, халқ орасида навоийхон, бедилхон деган ном олган. Алишер Навоий юбилейини ўтказиш Республика қўмитаси тузилиши (1938-йил 15-сентабр) муносабати билан қўмита илмий маслаҳатчиси (1938). Ўзбекистон Тил, адабиёт, тарих институтида бош маслаҳатчи (1940—43). Навоий асарларини эски ўзбек ёзувидан янги ёзувга ўтказишда кўмаклашган. Муқимий, Нодим Намангоний, Рожий Марғилоний ва Рожий Кўхандийлар билан ўтказилган мушоараларда қатнашган. Ўзбек ва форс тилларида ғазаллар ёзган, Навоий асарларига муҳаммаслар боғлаган. Навоийнинг "Туҳфат улафкор" қасидасини форсчадан ўзбекчага таржима қилган (1939).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |