Боку герби — Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрининг расмий рамзидир. Шаҳарнинг биринчи эмблемаси 1840-йилда тасдиқланган бўлиб, 1890, 1967 ва 2001-йилларда ўзгартирилган. Эмблеманинг ўлчамлари: кенглиги – 100 мм, баландлиги – 140 мм.

Боку герби
Boku shahrining rasmiy gerbi
Армигер Боку
Қабул қилинган 14-апрел 1967-йил
Тожбезак Қалқон
Тавсифи Мовий фонда учта олтин олов ва Каспий то'лқинлари
Бошқа элементлар Пастки қисмдаги қора ранг нефтни англатади
Аввалги версия(лар) 1843 ва 1883-йилги версиялари мавжуд

Тавсифи ва рамзийлиги

Боку эмблемасининг майдони мовий рангда. Майдонда учта олтин рангли олов ва Каспий денгизи сувларини англатувчи учта тўлқинли горизонтал чизиқ тасвирланган. Оловлар мамлакатнинг „Оловлар юрти“ деган номига ишора қилади. Майдон ингичка олтин ҳошия билан ўралган. Эмблеманинг пастки қисмидаги қора рангли ҳудуд нефт мавжудлигини билдиради.[1]

Тарихи

Боку губерниясининг герби, Россия империяси, 1883-йил

1841-йилда Кавказ бош қўмондони генерал Головин ва Россия подшоси Николай ИИ томонидан тайинланган Кавказорти ҳудудида бошқарувни ўрнатиш комиссияси раиси сенатор Ган пойтахтга Каспий вилояти (шу жумладан Боку) ва бошқа Кавказ туманларининг ўз герби йўқлиги ҳақида хабар берган. 1843-йил 21-майда подшо Грузия-Имеретия губернияси ва Каспий вилояти (таркибида Боку бўлган) учун гербни тасдиқлади. Боку шаҳрининг биринчи герби икки қисмга бўлинган қалқон шаклида эди. Юқори қисми олтин рангли, пастки қисми эса мовий фонда эди. Эмблеманинг рамзлари сифатида за’фарон кўтарган туя, йўлбарс, ердан чиқаётган ёнаётган газ ва лангар тасвирланган. 1843-йилги Боку герби шаҳарни бевосита ифодаламас эди.

1883-йил 16-мартда Боку шаҳри учун янги герб лойиҳалаштирилди ва империя томонидан тасдиқланди. 1883-йилда яратилган герб учта олтин олов тасвирланган қора қалқонга ўхшарди. Юқори қисмида иккита минорали олтин тож бор эди ва у икки олтин бошоқ билан ўралган эди. Боку герби Абшерон ярим оролининг нефт ва газ каби табиий бойликларини англатувчи учта олтин оловли қора қалқонни ҳам ўз ичига олган.

Совет Иттифоқи ҳокимият тепасига келганидан сўнг, бошқа Совет республикаларида бўлгани каби, Озарбайжон гералдикасидаги барча рамзлар ўзгартирилди. Бундан ташқари, шаҳар ва вилоят эмблемалари қайта ишлаб чиқилди. Аввал 1883-йилда яратилган эмблема 1967-йил 14-апрелда айрим ўзгаришлар билан қабул қилинди ва ниҳоят 1975-йилда ба’зи қўшимчалар киритилди. 1967-йилда эмблемадаги учта олтин олов ўзгартирилмади, балки стилизация қилинди. Бундан ташқари, эмблеманинг пастки қисмига бешта денгиз тўлқини қўшилди.[2][3]

Галерея

Шунингдек қаранг

Озарбайжон герби

Озарбайжон ССР герби

Манбалар

Ҳаволалар

Гербнинг расмий тавсифи (озарбайжон тилида)