Bol ajratgich
Бол ажратгич (асаларичиликда) — рамкадаги мумкатакни бузмасдан ундаги асални ажратиб оладиган машина; марказдан қочма куч таъсирида ишлайди. 1865-йил чех асаларичи конструктори Грушко ихтиро қилган (унгача бол мумкатакни пресслаб олинган). Бол ажратгич силиндрсимон бак, ички барабан — ротор ва ҳаракатлантиргичдан иборат. Бакнинг ўртасига тик ўқ ўрнатилган. Бу ўққа бириктирилган барабанга сим тур тортилган. Барабанга ўрнатиладиган рамканинг мумкатаклари (буларнинг оғзи очилган) шу сим тўрга тегиб туради. Ҳаракатлантиргич билан ўқ айлантирилганда мумкатаклардаги асал марказдан қочирма куч таъсирида бак деворига ва ундан бак тубига тушади. Асални бак жўмрагидан идишларга тушириб олинади. Бол ажратгич нинг хордиал, радиал ва комбинациялашган хиллари бор. Хордиал Бол ажратгич да рамкалар хорда бўйича, яъни бак деворига ён томони билан, радиал Бол ажратгич да рамкалар радиус бўйича жойлаштирилади. Бол ажратгич ҳозир ҳам ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |