Бол ҳовуз – Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги меъморий ёдгорлик. ХИХ асрда барпо этилган ҳовуз. Ҳозирда Хива шаҳридаги Янги турмуш маҳалла фуқаролар йиғини, Қодир Ёқубов кўчасида жойлашган. Хоразм вилояти маданий мерос бошқармаси тасаруфида[1].

Бол ҳовуз
Жойлашуви Хива, Хоразм вилояти
Координаталар 41°22′33″Н 60°21′13″Э / 41.375894806689146°Н 60.353562640427214°Э / 41.375894806689146; 60.353562640427214
Тури ҳовуз
Архитектура услуби Хоразм меъморчилиги
Асос солиниши ХИХ аср
Қаровчи Хоразм вилояти Маданий мерос бошқармаси
Қурилиш материали пишиқ ғишт
Map
Бол ҳовуз уйи харитада

Тарихи

Бол ҳовуз Хива шаҳрини аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ХВИИИ—ХИХ асрда қурилган. Тарихий манбаларда ХХ аср бошларида Хива шаҳрида ўн тўртта ҳовузлар бўлгани қайд этилган. Бугунгу кунда улардан еттитаси сақланиб қолинган. Бол ҳовуз Ичан қалъанинг шимолий дарвозаси бўлган Боғча дарвозаси ёнида, Дишан қалъанинг жанубида барпо этилган. Маълумотлларга кўра, мазкур ҳовуз Муҳаммад Аминхон ҳукмронлиги даврида қурилган. Хива шаҳридаги барча ҳовузлар сингари мазкур ҳовузга ҳам Амударёдан Полвонёп канали орқали сув олиб келинган[2]. Ҳовуз атрофига қайрағоч, тут дарахти ва гужумлар экилган. Улар Бол ҳовузнинг салқин иқлимини таъминлаб туришган. Ҳовузга сув бир тарафдан кириб, бошқа тарафдан чиқиб турган[1]. Шунинг учун ҳовузнинг суви доимо тоза ичишга яроқли бўлган. Ҳовузда барча одамлар ўзининг идиши билан сув олиши тақиқланган, ушбу иш билан махсус тайинланган одам шуғулланган. Шунингдек, бу одам сувнинг тозалигига ҳам жавобгар бўлган[3].

Бол ҳовуз тўртбурчак шаклда бўлган бўлиб, умумий ўлчами 43х45х44х36 метр, чуқурлиги эса 1,6 метрни ташкил қилган. Мазкур ҳовузнинг суви ширин ва тотли бўлиши туфайли аҳолини уни шундай номлашган[1]. Бол ҳовузнинг ёнида „Музкўмар“ сардобаси қурилган. Сардобада ҳовузнинг тотли суви ва муз сақланган. Қиш фаслида ҳовузнинг суви музлаши сабабли махсус тарзда бўлак-бўлак қилиб, ҳовуздан муз бўлакларини олиниб, ёз фаслигача сақлаш учун „Музхона“га олиб бориб қўйилган. Ҳовуздан олинган муз бўлаклари музхонадаги ерга 10 метр чуқурликда сақланган ҳамда бу муз бўлакларида хонлар, амалдорлар, шунингдек, оддий аҳоли ҳам фойдаланган. Бугунги кунга келиб, ҳовузда сувнинг кириш-чиқиш йўллари ёпилиб кетганлиги туфайли ҳовузда сув мавжуд эмас[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Бол ховуз“. 2023-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-октябр.
  2. ↑ „Ота ҳовуз“.[сайт ишламайди]
  3. ↑ 3,0 3,1 „№7 - БОЛ ҲОВУЗ“.