Ушбу мақола мусиқа гуруҳи ҳақидадир. Кичик ёшдаги одамлар учун Бола мақоласига қаранг.

"Болалар" — 1989-йил Жавоҳир Зокиров, Баҳодир Пўлатов ва Тоҳир Содиқов томонидан тузилган ўзбек поп-рок гуруҳи. Гуруҳнинг ҳозирги таркиби Тоҳир Содиқов (вокал, ритм гитара), Тимур Гайнутдинов (соло-гитара), Бахтиёр Нутматов (бас гитара), Тофик Мордухаев (барабанлар) ва Жавоҳир („Вагиф“) Зокировдан (синтезатор) иборатдир. „Болалар“ АҚШда консерт берган ва иТунесда албом чиқарган ўрта осиёлик биринчи гуруҳлардандир[1][2][3]. „Болалар“ гуруҳи шу кунгача минглаб совринлар олган. Гуруҳ 2001- ва 2002-йилда „Энг яхши гуруҳ“ номинациясида „Тарона“ мукофотини олди. 2001-йил гуруҳга „Керак эмас“ қўшиғи учун „Энг яхши қўшиқ“ номинациясида „Тарона“ мукофоти берилди[4]. Гуруҳ олган диплом ва сертификатлар сони эса 500 га яқиндир[5]. Гуруҳнинг кўп йиллардан бери қўшиқчиси бўлиб келаётган Тоҳир Содиқов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистдир[6]. Кўпчилик „Болалар“ гуруҳи билан рус гуруҳи Ласковий Майни „90-йилларнинг афсоналари“ деб атайди[7][8]."

Болалар
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Тошкент, Ўзбекистон
Мамлакат Oʻzbekiston Ўзбекистон
Фаолият йиллари 1989–ҳозирги кунгача
Жанр роcк, поп
Лейбл Келажак Реcордс
Таркиб Тоҳир Содиқов
Тимур Гайнутдинов
Тофик Мордухаев
Вагиф Зокиров
Бахтиёр Нурматов
Ҳусан Содиқов
Собиқ аъзолар Баҳодир Пўлатов
Жавоҳир Зокиров
Наргиза Зокирова
Руслан Шарипов
Тоир Одилов
Анвар Салоҳутдинов

Тарихи

„Болалар“ гуруҳи 1989-йил Тоҳир Содиқов ва у билан бирга Тошкентдаги 41-мактабга борган дўстлари Руслан Шарипов, Баҳодир Пўлатов ва Жавоҳир Зокировлар томонидан тузилган. Гуруҳнинг илк бадиий раҳбари ва бастакори Руслан Шарипов эди. 1989-йил гуруҳ Ўзбекистонда „Болалар“ деб номланган қўшиқ билан жуда тез шуҳрат қозонди[9]. 1990-йилда „Болалар“ уларга янада кўпроқ шуҳрат келтриган илк албомлари „Эсингдами сенинг“ ни чиқаришди. Гуруҳнинг илк таркибида Баҳодир Пўлатов, Ҳусан Содиқов (Тоҳир Содиқовнинг акаси), Жавоҳир Зокиров, Наргиза Зокирова, Руслан Шарипов, Тофик Мардухаев, Тоир Одилов ва Тоҳир Содиқовлар бор эди.

Гуруҳ аʻзоларига ўзбек рок-н-ролл қўшиқчиси Даврон Гаипов ва ўша пайтда машҳур бўлган рус гуруҳи „эн:Ласковий Май“ таʻсир кўрсатишган. „Ласковий Май“нинг қўшиқчиси бўлган эн:Юрий Шатунов ва Тоҳир Содиқов 2009-йил Тошкентда бирга қўшиқ айтишди. „Болалар“ гуруҳи аъзолари катта саҳнага илк бор 1990-йилнинг феврлал ойида чиқишган. 2000-йилларда „Болалар“нинг кўп аʻзолари бирин-кетин гуруҳни тарк этишди. Аммо гуруҳ аъзолари онда-сонда бирга қўшиқ ижро этиб туришади.

Гуруҳ аъзолари

<тимелине> ИмагеСизе = wидтҳ:950 ҳеигҳт:ауто баринcремент:25 ПлотАреа = лефт:120 боттом:80 топ:10 ригҳт:10 Алигнбарс = жустифй ДатеФормат = мм/дд/йййй Период = фром:01/01/1989 тилл:11/09/2026 ТимеАхис = ориэнтатион:ҳоризонтал формат:йййй Легенд = ориэнтатион:вертиcал поситион:боттом cолумнс:3 СcалеМажор = инcремент:3 старт:1989 СcалеМинор = инcремент:1 старт:1989

Cолорс =

ид:воcалс  валуэ:ред       легенд:Асосий_вокал
ид:лгуитар  валуэ:теал         легенд:Асосий_гитара
ид:ргуитар  валуэ:греэн     легенд:Ритм_гитара
ид:басс    валуэ:блуэ      легенд:Бас_гитара
ид:кейбоардс валуэ:еллоw    легенд:Клавишлар
ид:друмс   валуэ:оранге    легенд:Барабанлар,_довуллар
ид:друммачине   валуэ:пурпле    легенд:Драм-машина
ид:сонгwритер валуэ:блаcк    легенд:Қўшиқ_муаллифи
ид:манагер валуэ:пинк    легенд:Бадиий_раҳбар
ид:студио  валуэ:cларет     легенд:Студиявий_албом

ЛинеДата =

лаер:баcк
cолор:студио
ат:09/30/1989
ат:01/30/1990
ат:09/30/1990
ат:01/30/1991
ат:01/30/1992
ат:06/30/1995
ат:01/30/1997
ат:06/30/1998
ат:06/30/1999

БарДата =

бар:СодиқовТ техт:"Тоҳир Содиқов"
бар:ЗокировЖ техт:"Жавоҳир Зокиров"
бар:Зокирова техт:"Наргиз Зокирова"
бар:Пўлатов техт:"Баҳодир Пўлатов"
бар:СодиқовҲ техт:"Ҳусан Содиқов"
бар:Гайнутдинов техт:"Тимур Гайнутдинов"
бар:Собиров техт:"Равшан Собиров"
бар:Салоҳутдинов техт:"Анвар Салоҳутдинов"
бар:Нурматов техт:"Бахтиёр Нурматов"
бар:Қулиев техт:"Толиб Қулиев"
бар:ЗокировВ техт:"Вагиф Зокиров"
бар:Мордухаев техт:"Тофик Мордухаев"
бар:Зоҳидов техт:"Рустам Зоҳидов"
бар:Петраченков техт:"Владимир Петраченков"
бар:Одилов техт:"Тоир Одилов"
бар:Шарипов техт:"Руслан Шарипов"

ПлотДата=

wидтҳ:11
бар:СодиқовТ фром:01/23/1989 тилл:энд cолор:воcалс
бар:СодиқовТ фром:01/23/1989 тилл:энд cолор:сонгwритер wидтҳ:3
бар:Пўлатов фром:01/23/1989 тилл:01/01/1995 cолор:воcалс
бар:ЗокировЖ фром:01/23/1989 тилл:09/01/1990 cолор:воcалс
бар:Зокирова фром:01/23/1989 тилл:09/01/1993 cолор:воcалс
бар:Одилов фром:09/01/1990 тилл:01/01/1994 cолор:друммачине
бар:Гайнутдинов фром:01/01/1995 тилл:энд cолор:лгуитар
бар:Собиров фром:09/01/1995 тилл:01/01/1999 cолор:ргуитар
бар:Салоҳутдинов фром:01/01/2000 тилл:01/01/2007 cолор:басс
бар:Нурматов фром:01/01/2013 тилл:энд cолор:басс
бар:Қулиев фром:01/01/1993 тилл:01/01/1995 cолор:кейбоардс
бар:ЗокировВ фром:01/01/1995 тилл:энд cолор:кейбоардс
бар:Мордухаев фром:01/23/1989 тилл:01/01/1991 cолор:друмс
бар:Мордухаев фром:01/01/1991 тилл:энд cолор:друмс wидтҳ:3
бар:Зоҳидов фром:01/01/1992 тилл:01/01/1994 cолор:друмс
бар:Петраченков фром:01/01/2000 тилл:01/01/2005 cолор:друмс
бар:СодиқовҲ фром:01/23/1989 тилл:01/01/1999 cолор:ргуитар
бар:СодиқовҲ фром:01/01/2003 тилл:01/01/2006 cолор:ргуитар
бар:СодиқовҲ фром:01/01/2014 тилл:энд cолор:ргуитар
бар:СодиқовҲ фром:01/23/1989 тилл:01/01/1999 cолор:сонгwритер wидтҳ:3
бар:СодиқовҲ фром:01/01/2003 тилл:01/01/2006 cолор:сонгwритер wидтҳ:3
бар:СодиқовҲ фром:01/01/2014 тилл:энд cолор:сонгwритер wидтҳ:3
бар:Шарипов фром:01/01/1989 тилл:01/01/1991 cолор:манагер
бар:Шарипов фром:01/01/1989 тилл:01/01/1991 cолор:сонгwритер wидтҳ:3

</тимелине>

Мусиқа стили

„Болалар“ гуруҳининг мусиқаси асосан поп рок ва эхпериментал рокга киради. Гуруҳ ўз ижоди давомида турли хил стилларда қўшиқ айтди. Гуруҳнинг илк ашуалари фақат поп эди аммо „Болалар“ тузилганидан бери ўтган 20 йил давомида гуруҳ бир нечта оғир рок қўшиқларни ҳам чиқаришди. Гуруҳнинг энг сўнгги ашулалари унча оғир рок эмас, аммо стил жиҳатдан анча бой ва мукаммалдир.

Дискографияси

„Болалар“ гуруҳининг илк албоми „Эсингдами сени“ албомидир. Бу албом 1990-йил январ ойида чиқарилган. 2007-йил 22-январда гуруҳнинг „Тҳе Верй Бест оф тҳе Фонтана Еарс“ („Фонтана йилларининг энг сараси“) деган албоми иТунес мусиқа магазинда чиқарилди[3]. „Болалар“ гуруҳи иТунесда албом чиқарган илк ўзбек гуруҳидир. „Болалар“ гуруҳи шу кунгача жами 28 та мусиқий албом, 280 дан ортиқ қўшиқ, 10 га яқин клип чиқарди[8]. Кейинги йилларда Тоҳир Содиқов ўзи соло арцист сифатида ижод қилмоқда.

Клиплари

Қўшиқ Йил Режиссор
1990 "Эсингдами сени?"
"Тебя я не забуду (Школьный вальс)"
1992 "Ёшлигимда"
1994 "Севги ёш танламас"
1998 "Гулим"
2000 "Керак эмас" (Даврон Гаипов қўшиғига кавер)
"Фақат исминг"
2001 "Сен кетган кундан"
2004 "Ундан нимам кам?" (феат. Лола Йўлдошева)
2005 "Кўзинг маъюс"
"Ахир у севмайди"
2006 "Ойижон"
"Ана энди йиғла"
"Соғинганда" Миртоҳир Мирғуломов ва Акмал Ўринбоев
"Ўзбек" Рустам Саъдиев
2007 "Жазо"
"Эски шаҳар" (феат. Руслан Шарипов, Шаҳзод ва Хўжа)
2008 "Афсус"
"Ҳаппй Неw Еар"
"Севги"
"Кечир мени" Дилмурод Агзамов
2009 "Ярмимсан"
"Мумкин эмас" (феат. Саяташ)
"Билсанг эди"
2010 "Севаман" Ботир Маматуллаев
2011 "Менинг дўстим"
"Орзу ва қайғу"
"Севгим сўнди"
2014 "Девочка магнит"
2019 "Ёмғирлар" (феат. Ренат Собиров)

Дуэтлар ва бошқа ҳамкор лойиҳалар

Болалар Шоw 2019, гуруҳнинг 30 йиллигига бағишланган консерт
  • „Барглар“ – „Фаёд“ гуруҳи (Раъно Саид) билан
  • „Бағишлов“ – Руслан Шарипов билан
  • "Дилбарим" – Сардор Раҳимхон ва Улуғбек Раҳматуллаев билан
  • „Эски шаҳар“ – Руслан Шарипов, „Хўжа“ гуруҳи (Иззат Ибрагимов), „Шаҳзод“ гуруҳи (Рашид Холиқов) билан
  • „Индамай“ – Райҳон билан
  • „Мен, сен“ – „Аср“ гуруҳи (Абдулазиз Карим) билан
  • „Мумкин эмас“ – Саяташ билан
  • „Тинч қўй“ – Малика билан
  • „Ундан нимам кам?“ – Лола билан
  • „Яраланган юрак“ – Саяташ билан
  • „Ёмғирлар“ – Ренат Собиров билан
  • „Ёғсин ёмғир тонггача“ – „Сетора“ гуруҳи (Феруза Латипова, Лайло Галиева, Камилла Хўжаева) билан
  • „Первая любовь“ – Даврон Давуров билан
  • „Я встретил девушку“ – ДЖ Пилигрим (Илҳом Йўлчиев) билан

Совринлари

  • „Тарона Тақдимоти — 2001“: „Йил қўшиғи“ — „Керак эмас“;
  • „Шоу-бизнес оламида: 2005-йил энг-энг-энг яхшилари!“: Йил қўшиги — „Сени соғиндим“ ҳамда „Йилнинг энг яхши эркак хонандаси“.

Манбалар

  1. ↑ „„Болалар“нинг Неw Ёркдаги консерти (ингл.)“. Узбек ТВ Неw Ёрк. Қаралди: 2012-йил 11-май.
  2. ↑ Зокиров, Дилшод „„Болалар“нинг юбилейидан махсус репортаж“. Шов-Шув. 2012-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 11-май. (WебCите сайтида 2012-09-20 санасида архивланган)
  3. ↑ 3,0 3,1 „иТунес - Мусиc - Тҳе Верй Бест оф тҳе Фонтана Еарс бй Болалар (ингл.)“. Итунес.аппле.cом (2007-йил 22-январ). Қаралди: 2012-йил 11-май.
  4. ↑ Яковлев, Пётр. „Тарона: Битирувчи 2004 (рус.)“ (2004-йил 14-май). 2004-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 11-май.
  5. ↑ „Тоҳир Содиқов ҳақида“.[сайт ишламайди][сайт ишламайди]
  6. ↑ „Би-би-си меҳмони - ʻ...энг ўзига хосʻ эстрада юлдузи Тоҳир Содиқов“. ББCнинг ўзбек хизмати (8 март 2010). Қаралди: 2011-йил 11-май.
  7. ↑ Турдалиева, Муҳайё „Тоҳир Содиқов ва Юрой Шатунов: 90-йиллар ҳақида (рус.)“. Зиё Нет. 2012-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 12-май. (WебCите сайтида 2012-06-04 санасида архивланган)
  8. ↑ 8,0 8,1 „90-йил афсонолари (рус.)“ (13 феврал 2009). Қаралди: 2012-йил 12-май.
  9. ↑ „„Болалар“ ҳамон репертуардан тушмаётир“. Озодлик Радиоси. Қаралди: 2011-йил 11-май.

Ҳаволалар