Bolalik
Болалик – анатомик-физиологик, ижтимоий-психологик жиҳатдан балоғатга етишгача бўлган даврни ўз ичига олади. Ушбу давр боланинг шахс сифатида улғайиш, унинг кишилик жамиятининг ҳақиқий а‘зосига айланиш даври ҳисобланади.
Д.Б.Элкониннинг этнографик ма’лумотларига асосланиб кўрсатишича, болалик даври уларни ижтимоий ишлаб чиқариш тизимига бевосита қўша олмаслик даврида юзага келади. Россия психология мактабининг ян бир вакили Л.С.Вигоцкийнинг кўрсатишича, маданий-тарихий психология негизида боланинг ривожланишини ўрганиш – боланинг бир ёш поғонасидан иккинчисига ўтишини, ҳар бир ёш даврида юз берадиган шахсдаги ўзгаришларни ўрганиш ва таҳлил қилиаҳ демакдир.
Филипп Ариес, инсоният тарихи давомида олимлар, ёзувчилар ва рассомлар тасаввурида болалик тушунчаси қандай шаклланганлиги ҳамда у турли тарихий даврларда бир-биридан фарқ қилганлигини ўрганган.
• Болалик – индивиднинг онтогенетик тараққиёт босқичи ҳисобланиб, унинг туғилганидан то катталар ҳаётига қадам қўйишгача бўлган даврини ўз ичига олади.
• Болаликда гўдаклик, илк болалик, боқча ёши ва кичик мактаб ёш даврлари фарқланади.
• Болалик - биологик, руҳий ва ижтимоий етуклик сари етакловчи ўсмирлик ва ўспиринлик даврларига ўз ўрнини бўшатиб беради. (Психологик луг’атдан)
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |