Болаликтепа — термизшоҳлар қалъа қасри ҳаробаси (5-ВИ асрлар). Термиз шаҳридан 30 км шимолда. Катта ва кичик тепаликлардан иборат бўлгани учун шундай аталган. Болаликтепани санъацҳуносархеолог Л. И. Албаум ўрганган (1953— 55). Қалъақаср тўртбурчак шаклдаги пахса пойдевор (30×30×6 м) устига хом ғишт (50×30×10 см) дан қурилган бўлиб, 16 хонадан иборат (улардан 11 таси В асрда, 5 таси ВИ асрда бунёд этилган). Ташқарига қараган хоналарнинг деворлари нишон туйнукли. Энг катта хона ўртасига хом ғиштдан давра тарҳли оташкада (диаметри 1,2 м, бал. 60 см) ишланган. Ундаги кул қолдиқлари ичидан куйган буғдой дони ва ўрик данаклари топилган. Хоналардан сопол ва шиша идишлар, турли мусиқий асбоб бўлаклари, нақшинкор чилим, тақинчоқлар қадалган ипак кийимлар парчаси, чордана қуриб бола эмизаётган аёл тасвири туширилган шиша турунж (медалон), ёғоч қошиқ ва бошқа топилган. Хоналардан бирида деворларида тўй маросими акс эттирилган деворий расмлар топилган[1].

Манбалар

  1. ↑ "Болаликтепа" ЎзМЕ. Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил