Болеро (испанча болеро) — испан халқ рақси. Суръати ўртача, ўлчови 3/4. Болеро одатда гитара ва барабан жўрлигида ижро этилади, рақсга тушувчилар кастанеталарда мураккаб ритмларни чалиб, баъзан қўшиқ ҳам айтишади. Якка, жуфт ва бошқа турлари мавжуд. Болеро тахминан 1780-йилда пайдо бўлган, испан халқ байрамсайилларида ижро этилган. ХИХ асрда композиторларнинг саҳна асарлари (хусусан, опера ва балет) га киритилган, кейинчалик мустақил мусиқа асари (Ф. Шопен, И. Албенисларнинг фортепиано куйлари, М. Глинка, А. Даргомижский, Л. Делибларнинт романслари ва бошқалар) сифатида ҳам ривож топган. Ўзбекистонда Наюий номидаги опера ва балет театрида М. Равелнинг машҳур "Болеро" асари асосида балет саҳнага кўйилган, композитор С. Каримхўжаевнинг "М. Равел хотирасига" деб номланган хореографик поэмаси (1974) айнан мазкур асарига тақлидан юзага келган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил