Болливуд (ҳиндча: बॉलीवुड, инглизча: Боллйwоод) — Ҳиндистоннинг Мумбай (аввалги номи — Бомбей[1]) шаҳрида жойлашган кино саноати маркази. Номи „Бомбей“ ва „Голливуд“ сўзлари қўшилишидан ясалган. Филмларни суратга олишни 1890-йилларда бошлаган. Кейинчалик Ҳиндистон кино саноатининг энг йирик марказларидан бирига айланган. Раж Капоор, Меҳбооб Кҳан, Гуру Дутт, Бимал Рой, Манмоҳан Десаи, Каран Жоҳар каби режиссёрлар Болливуд ривожига катта ҳисса қўшган. Дилип Кумар, Раж Капоор, Амитабҳ Баччан, Шаҳ Рукҳ Кҳан, Аамир Кҳан, Салман Кҳан, Мадҳури Дихит, Сридеви, Кажол ва бошқалар Болливуднинг энг машҳур актёрларидир.

Манбалар

  1. ↑ „Мумбаи вс Бомбай“ (2009-йил 11-октябр). 2015-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-сентябр.