Bolls asbobi
Боллс асбоби — пахта толасининг узунлиги ўлчанадиган асбоб. Инглиз ихтирочиси В. Л. Боллс номидан. Чўзиш аппарати ва ундан олинган пилтани лентага бўлиб чиқувчи мосламадан иборат. Чўзиш аппаратида 2 жуфт металл валик бор. Остки валикка чарм қопланган. Валиклар бир-бирига пружина ёрдамида сиқилиб туради. Пахта намунасидан 200—300 г тола ажратилиб, 32 тенг бўлакка бўлинади ва аралаштирилади. Аралашмани яна 4 бўлакка бўлиб, ҳар бири алоҳидаалоҳида чўзиш аппаратидан ўтказилади ва 4 пилта олинади, сўнгра уларни қўшиб, чўзиб битта пилта ясалади. Ундан тарозида 0,1—0,13 г намуна тортиб олиб, толалари параллел бўлгунча чўзиш аппаратидан ўтказилади, кейин духоба қопланган валикка ўраб, уз. 22 см, эни 15 мм ли пилта ҳосил килинади. Боллс асбоби нинг иккинчи қисми каретка ва таъминлаш валикларидан иборат. Тайёрланган пилта таъминлаш валиклари орасидан ўтказилиб, кареткага ўрнатилади. Каретка духоба қопланган стол устида юргизилади,шунда пилтадаги толалар духобага ўтади. Духобага ўтган толалар махсус тарозида тортилади. Толаларнинг оғирлигига қараб диаграмма тузилади. Диаграмманинг вертикал координата ўқи толалар оғирлигини, горизонтал координата ўки толалар узунлигини кўрсатади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |