Болниси (грузинча: ბოლნისი, озарбайжонча: Қəмəрли), Грузия давлатининг шаҳарларидан бири ҳисобланади. Квемо Картли минтақасида жойлашган ва Болниси туманининг марказидир. Ҳозир у ерда тахминан 13 800 нафар аҳоли яшайди.

Тарихи

Болниси шаҳар ҳокимияти

Болниси шаҳрига 1818-йилда Россия империясининг Грузия губернаторлиги таркибида бўлган Свабия шаҳридан 95 та немис мустамлакачи оилалари жойлаштирилади. Немис мустамлакачилари келгандан кейин, шаҳар номи Вюртемберг қироли билан турмуш қурган Цар Александр И нинг синглиси Екатерина Павловна шарафигаЕкатериненфелд (русча: Екатериненфельд) деб ўзгартирилади;(олмонча: Катҳариненфелд ). Тахминан саккиз йилдан кейин, Екатериненфелд „татарлар“ томонидан талон-торож қилинади[1][2]. ХХ аср бошларида Екатериненфелд аҳолиси 2332 та немис ва руслардан иборат бўлган[3].

1921-йилда рус инқилоби ва Грузия советлаштирилгандан кейин, Екатериненфелд машҳур немис коммунисти Роза Люксембург шарафига Люксембург (русча: Люксембург) деб ўзгартирилади.1941-йилда Сталиннинг этник гуруҳларга нисбатан олиб борган сиёсатига кўра, этник грузин аҳолилари билан турмуш қурмаган Люксембургда яшовчи барча немислар Сибир ва Қозоғистонга депортация қилинади. 1943-йил 3-апрел йилга келиб шаҳар номи ниҳоят Болниси деб ўзгартирилади. Совет Иттифоқи қулагандан кейин ҳам бу ном ўзгаришсиз қолади.

1967-йил 31-декабрда Болниси посёлкасига шаҳар мақоми берилади[4]. 1980-йилда шаҳарда асосий сув таъминоти тармоғи қурилади.

Иқтисоди

Шаҳар аҳолисининг асосий машғулотлари узумчилик, боғдорчилик, мевачилик ва чорвачилик ҳисобланади. Шу билан бирга, Екатериненфелдда ирригация, ер ости дренаж ва ирригация каналлари, вино, коняк ва пишлоқ заводлари, чарм ва мебел фабрикалари ҳам қурилган. Шаҳар иқтисодининг асосини қишлоқ хўжалиги ташкил этади. Бундан ташқари, вино заводи, пиво заводлари ҳам ялпи ички маҳсулотнинг асосий қисмини ташкил этади.

Дин ва маданий мерос

Болниси музейи

Болниси узоқ вақтдан бери эпископ ёки архиепископнинг маркази бўлиб келган ва Грузиядаги энг қадимги насроний тузилмасининг ўчоғидир[5]. У Болниси Сиони номи билан танилган. Ушбу уч нефли базилика черкови эрамизнинг В асрига тўғри келади ва унинг ичкарисида бутпараст элементлар мавжуд. Асл том бузилиб кетган, аммо кейин замонавий қоплама билан алмаштирилган.

Болниси черковидан топилган Болниси ёзувлари грузин ёзувининг В аср охирига тегишли энг қадимги ёзма манба намуналаридан бири ҳисобланади. Унда Болнисий епископи Довуд ва икки сосоний шоҳ Пероз И ва Кавад И эсга олинади.[5]

Болнисида шаҳрида ҳали ҳам немис тарихидан қолган тарихий топилмалар бор. Кичкина қабристон ва лавҳалар қишлоқдаги немис таъсирини яққол намоён этади. Милл кўчаси деб номланган кичик кўчада ХИХ асрга оид немис меъморчилигидан намуналар ва ХХ аср бошларига тегишли немис тилида ёзилган бир нечта хатлар мавжуд.

2020-йилда очилган Болниси музейида Дманиси археологик ёдгорлигидан топилган баъзи топилмалар ўрин олган. У ЙУНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объэктларининг „Африкадан ташқарида энг бой ва энг тўлиқ шаҳар қолдиқлари тўплами“ да асосий қисмини ташкил этган[6]. Ушбу ёдгорлик Дманиси ҳоминларидан бошлаб Сакдриси олтин конигача қамраб олган.[7] Музей биноси Гага Кикнадзе томонидан лойиҳалаштирилган[8]. Кўргазма консепсияси Лина Лопес томонидан ишлаб чиқилган[7]. Болниси музейи 2021-йилда Европа йил музейи мукофотига номзод бўлган[9].

Спорт

Болниси Россия империяси таркибидаги Германия мустамлака шаҳри бўлса-да, ХИХ асрда велосипед, гимнастика ва футбол жамоаларига эга бўлган.

1936-йилда ташкил этилган " Сиони Болниси " футбол жамоаси маҳаллий футболчи бўлган Тамаз Степания шарафига номланган „Тамаз Степания“ стадионида ўз ўйинларини ўтказади. Шунингдек бу жамоа 2006-йилда бир марта лига чемпиони бўлишган.

Манбалар

  1. ↑ „Донские казаки и армянсков население в обороне русских границ“. 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-ноябр.
  2. ↑ Аллмендингер, Эрнст. Катҳариненфелд, эин деуцчес Дорф им Каукасус, 1989. 
  3. ↑ Кавказский календарь на 1910 год, 65тҳ (Руссиан), Типография канцелярии Е.И.В. на Кавказе, казеннй дом, 1910. 
  4. ↑ „Болниси“. БСЭ.
  5. ↑ 5,0 5,1 Рапп, Степҳен Ҳ. (2003), Студиэс Ин Медиэвал Георгиан Ҳисториограпҳй: Эарлй Техц Анд Эурасиан Cонтехц, п. 316.
  6. ↑ „Дманиси Ҳоминид Арчаэологиcал Сите“. УНЕСCО. Қаралди: 2022-йил 30-май.
  7. ↑ 7,0 7,1 Гутброд, Ҳанс. „Болниси Мусеум — тҳе лонгест ҳуман жоурней“. ОC-Медиа (2022-йил 1-август). Қаралди: 2022-йил 1-август.
  8. ↑ „Бранд-неw мусеум ин Болниси тоwн унвеилед фор Интернатионал Мусеум Дай“. Агенда.ГЕ (2020-йил 19-май). Қаралди: 2022-йил 31-май.
  9. ↑ „Болниси Мусеум реcеивес аccлаим ат Эуропеан Мусеум оф тҳе Еар Аwардс афтер номинатион“. Агенда.ГЕ (2022-йил 17-май). Қаралди: 2022-йил 29-май.