Болоня мактаби — Италия тасвирий санъатидаги мактаблардан бири. Маркази — Болоня шаҳри Асарларининг ўзига хос хусусиятлари ва таъсирчанлиги билан ХИВ асрдаёқ Италия тасвирий санъатида муҳим ўрин эгаллади. Акаука Карраччилар томонидан "Тўғри йўлга кирганлар академияси" нинг тузилиши (тахминан 1585) бу ерда Европа академизми қоидалари ва келгусида шаклланадиган БАлар фаолиятини белгилаб берди. Болоня мактаби вакиллари (акаука Карраччилар, Доменикино, Г. Рени, Гверчино) диний ва афсонавий мавзуларда безак композициялар, деворий расмлар яратган. Болоня мактаби санъат тарихида бадиий таълим тизимини яратди, бароккога хос меҳроб картиналар, маҳобатли безак расмлар, "қаҳрамонона" манзаралар турини ишлаб чиқди. Дастлаб асарлари (портрет ва маиший жанр)га туйғуларнинг ҳаққонийлиги ва ғоянинг янгилиги хос бўлган. Болоня мактаби академизми кейинчалик (Италия ва ундан ташқарида кенг тарқалди) ҳаётдан ажралиб қолган ҳиссиз бадиий воқеага айланди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил