Bolosoy
Qiyofa
| Болосой | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 25 |
| Давлат | |
Болосой, Форишсой — Жиззах вилояти Фориш туманидаги сой. Нурота тизмасининг шим. ён бағри (1800 м) дан бошланади. Узунлиги 25 км, ҳавзасининг майдони 18 км². Болосой бош қисмида кўп жойларда қояли даралардан иборат тор водийда, шағал ва ҳарсанг тошли серостона ўзанда оқади. Болосой камсув сой, ўртача сув сарфи 80 л/сек. Болосой да асосан эрта баҳорда, қор эриган ва ёмғир ёққан вақтларда серсув бўлади, ёзда текислик қисмида сой қуриб қолади. Болосой Фориш қишлоғи ерларини суғоради.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |