Bolqin
Болқин (Мйриcариа алопеcуроидес Счренк) — юлғундошлар оиласига мансуб туксиз чала бута, бўйи 2 м ча. Барглари тухумсимон ёки наштарсимон, бандсиз, майда, уз. 10–12 мм. Гуллари икки жинсли, косачаси асосигача бўлинган; тожбарги 5 та, чангчилари 10 та, 5 таси узун. Тўпгуллари бошоқсимон, ёш шохчаларнинг учида жойлашган. Кўсаги силлиқ, уз. 10 мм, эни 3 мм келади. Майдан сентабргача гуллайди. Б. Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг тоғли ҳудудларида ўсади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |