Bolsheviklar

Болшевиклар (русча: большевики — кўплар) — Россия социалдемократик ишчилар партияси (РСДРП) да Ленин бошчилик қилган сиёсий оқим (фраксия) вакиллари. 1917-йил апрелдан мустақил сиёсий партия тузишган (қаранг Совет Иттифоқи Коммунистик партияси). Болшевиклар тушунчаси РСДРП 2сездида (1903) Ленин тарафдорлари партия раҳбар органларига сайловларда кўпчилик овоз олганидан сўнг юзага келган. Шу сабабли улар — болшевик, кам овоз олган рақиблари эса — меншевик деб юритила бошлаган. Болшевиклар мамлакатда тоталитаристик сиёсат юритган. Болшевиклар сўзи 1917-1952-йилларда РСДРП (б), РКП (б), ВКП (б) деб аталган партиянинг расмий номларида ишлатилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |