Bolta

Болта ўтин кесиш-чопиш учун; урушларда қурол; тантаналарда кўргазмали рамз сифатида қўлланиладиган асбобдир. Болталарнинг бир неча тури мавжуд; бироқ барчаси барибир бош ва соптан иборат.
Болта — ёғочни чопиш, кесиш, йўниш, ёриш, дарахт ағдариш учун ишлатиладиган дастаки қурол. Металл каллак ва ёғоч дастадан иборат. Тиғи дастасига параллел бўлади. Б. каллаги углеродли пўлатдан тайёрланиб, тиғига асбобсозлик пўлати пайвандланади ва тобланади, дастаси қаттиқ ёғочдан 40—50 см узунликда ясалади. Б. нинг катта болта (оғирлиги 3 кг гача), ўрта болта (2,5 кг гача), болтача (1 кг гача) ва ойболта каби хиллари бор. Неолит ва жез асрларида йўниб тайёрланган тош Б. лар ишлатилган. Жез даврида зўғотали (даста учун тешикли) мис ва жез Б. пайдо бўлган; темир асрида зўғотали темир Б. тарқалган. 19.а. охирларигача Б. ясаш темирчиликнлнг алоҳида тармоғи бўлиб, Б. устаси болтачитемирчи деб юритилган. Осиёда жанговар болта — ойболта айниқса кўпайган. Б.ни Бухоро ва Самарқандда "товар" (форс.тож. — табар) деб аташган. Б. "Девону луғотит турк" (11 а.) да балду, "Тафсир" (ХИИ аср) да болта, "Муқаддимат уладаб", "Қисас уланбиё" (13— ХИВ асрлар), "Бобурнома" (ХВ—ХВИ асрлар) да болту тарзида учрайди.[1]
Болталарнинг қадимги даврлардаги нусхалари ёғоч сопга боғланган тошдан иборат эди. Кейинроқ ишлов усуллари ривожи билан болта боши мис, жез, темир ва пўлатдан тайёрлана бошланди.
Болта механик жиҳатдан эгри текислик принсипи асосида ишлайдиган қозиқсимон бошли оддий қурилмадир. Болта бошининг кети қалин, тиғи юпқа бўлгани учун кесиш учун керакли, болта сопига (елкасига) берилувчи куч жуда самарали бўлади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |