Bolta Ortiqov
Болта Ортиқов (1924-йил 5-май, Самарқанд вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР – 2001-йил 19-ноябр, Душанбе, Тожикистон) – ёзувчи, Тожикистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси[1]. „Самарқанд қиссаси“ муаллифи.
| Болта Ортиқов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
5-май, 1924-йил |
| Вафоти |
19-ноябр, 2001-йил Душанбе, Тожикистон |
| Фуқаролиги |
|
Ҳаёти
Болта Ортиқов 1924-йил 5-май куни Ўзбекистон ССР таркибидаги Самарқанд вилоятида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, 1948-йили Самарқанд давлат педагогика институтининг филология факултетига ўқишга қабул қилинган. 1952-йилда „Пионери“ номли тожик газетасида бўлим мудири сифатида фаолиятини бошлайган. Шундан сўнг, „Маориф ва маданият“ газетасида мухбирлик қилган. 1953-йилда Самарқандга қайтиб, ижодини давом эттирган. У 1960-йилда Тожикистон ССР ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган. Болта Ортиқов 2001-йил 19-ноябр куни Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида вафот этган.
Ижоди
Болта Ортиқовнинг ижодий ишлари 1953-йилдан бошлаб нашр қилина бошлаган. Унинг илк китобининг номи „Ёшлик овози“ бўлиб, 1954-йил нашр қилинган. 1958-йилда „Қишлоқ болалари“ китоби чоп этилган. Сўнг, 1962-йилда „Ширинликлар“ асари, 1965-йилда „Яхши қиз“ қиссаси, 1966-йилда „Пишмаган олма“ тўплами нашрдан чиққан. 1971-йилда „Уч бурчакли мактуб“, 1973-йилда „Ҳандалак“, 1959-йилда эса „Ёзги таътил“ номли тўпламлар китобхонлар эътиборига ҳавола этилган. Шундан сўнг, 1964-йили „Полвон“, 1965-йил „Атиргул“, 1975-йилда „Лолазор болалари“ номли китоблари чоп этилган. Унинг 1985-йилда „Самарқанд қиссаси“ китоби нашрдан чиққан[2]. Ушбу китоб яна 3 маротаба (1987-йил, 1989-йил ва 1991-йил) нашр этилган.
Китоблари
- „Қишлоқ болалари“
- „Ширинликлар“
- „Яхши қиз“
- „Пишмаган олма“
- „Уч бурчакли мактуб“
- „Ҳандалак“
- „Ёзги таътил“
- „Полвон“
- „Атиргул“
- „Лолазор болалари“
- „Самарқанд қиссаси“
- „Қон изи“
Манбалар
- ↑ „Ортиқов Болта“. 2024-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Достони Самарқандий“. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.
