Болтатумшуқ – чумчуқсимонлар туркумининг тарғилбошлилар оиласига мансуб сайроқи қуш. Европа ва Осиёнинг ўрта минтақаларида тарқалган. Қишлаш учун жанабига – Қора денгиз атрофи ва Шарқий Хитойга учиб кетади. Афғонистон, Покистон ва Шимолий Ғарбий Ҳиндистонда ўтроқ яшайди. Ўзбекистонда Ҳисор-Олай тоғларида учрайди. Ўрмон ва боғларда яшайди. Тумшуғи катта ва бақувват, мева данакларини чақишга яхши мослашган. Уясини дарахтга қуради. 4–5 та тухум қўяди. Тухумини урғочиси босади. Эркаги унга озиқ ташийди. Боласи 14 кунда тухумдан чиқади, яна 11–14 кундан сўнг учирма бўлади. Ўзбекистон тоғларидаги арчазорларда арча болтатумшуғи учрайди. Турли хил мевалар, ўсимликлар уруғи ва дон билан озиқланади.

Болтатумшуқ
Нар қуш қишда
Биологик классификация
Уруғ: Cоccотҳраустес
Тур: cоccотҳраустес
Ranges of C coccothraustes     Ko'payadi      Vaqtinchalik yashaydi      Faqat oziqlanadi
Рангес оф C cоccотҳраустес     Ко'паяди      Вақтинчалик яшайди      Фақат озиқланади
Синонимлари

Лохиа cоccотҳраустес Линнаэус, 1758

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



  1. ↑ БирдЛифе Интернатионал (2017). "Cоccотҳраустес cоccотҳраустес". ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс 2017: э.Т22720681А111132393. дои:10.2305/ИУCН.УК.2017-1.РЛТС.Т22720681А111132393.эн. ҳттпс://www.иуcнредлист.орг/спеcиэс/22720681/111132393. Қаралди: 12 Новембер 2021. Болтатумшуқ]]