Болсман принсипи — энтропия С билан термодинамик ҳолат эҳтимоллик W орасидаги муносабат (к — Болсман доимийси, W — ҳолат эҳтимоллиги). Термодинамиканинг иккинчи бош қонуни Б.п. бўйича статистик шарҳланади: табиий жараёнлар термодинамик тизимни кам эҳтимолли ҳолатдан кўп эҳтимолли ҳолатга ўтишга мажбур қилади Б.п. ни Л. Болсман ишлаб чиққан.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил