Болсман тақсимоти — идеал газ зарраларининг ташқи куч майдони (мас, тортишиш майдони) да энергиялари Е бўйича мувозанатли тақсимланиши; тақсимланиш функсияси ф~эре/кл орқали аниқланади, бунда Е — зарраларнинг кинетик ва потенсиал энергиялари йиғиндиси, Т — мутлоқ температура, к — Болсман доимийси. Болсман тақсимоти зарраларнинг тезликлари бўйича Максвелл тақсимотининг Л. Болсман томонидан топилган умумий хулосасидир (1868—71).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил