Бомбаксдошлар, баобабдошлар (Бомбаcаcеаэ) — икки паллалилар синфига мансуб ўсимликлар оиласи. Деярли ҳамма турлари тропик минтақада ўсади, танаси йўғон, баъзан танасининг ўрта қисми бочкасимон бўртиб чиққан. Гуллари йирик, тўғри, қисман нотўғри, икки жинсли, кўпинча якка. Косабарг ва тожбарглари 5 тадан, баъзан тожбарглари бўлмайди. Чангчилари 5 та ёки кўп, у мумий найчага ёпишган, баъзан алоҳида. 28 туркуми ва 190 га яқин тури маълум. Б. дан баобаб, дуриан, пахта дарахти ва бошқа фойдали дарахтлар ҳисобланади.

Бомбаксдошлар
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил