Бомбай мушуги калта юнгли мушукларнинг бир тури бўлиб, бирма ва қора америкалик шортҳаир мушукларини чатиштириш йўли билан яратилган тур ҳисобланади. Бомбай — Осиё гуруҳидаги қора мушукларга берилган номдир[1].

Бомбай мушуги
Келиб чиқиши  АҚШ
Уй мушуги (Мушук)

Тарихи

Бу зот Кентукки штати Луисвилл шаҳридан селексионер Никки Ҳорнер томонидан яратилган бўлиб, у 1958-йилдан бошлаб миниатюра қора пантерага ўхшаш мушук зотини яратишга ҳаракат қилган. Биринчи уриниш муваффақияциз бўлган, аммо иккинчи уруниш 1965-йилда, муваффақиятли бўлди. Бу зот 1970-йилда Мушуклар ассоциацияси ва 1979-йилда Халқаро мушуклар уюшмаси томонидан расман тан олинган ва рўйхатга олинган[2].

Ташқи кўриниши

Бомбай мушуги

Бомбай бирма зоти билан чамбарчас боғлиқ бўлган уй мушукларининг қисқа юнгли зотидир. Бомбай мушуклари одатда қора юнг, панжа, бурун ва оғизга ҳамда мис ёки олтин ранг кўзларга эга.

Бомбай мушуги ўрта тана тузилишига эга[3]. Уларнинг вазни одатда 8 то 15 фунт (3.6 то 6.8 кг) ёки ундан кўп бўлади[4].

Зот стандарти

Тана: ўрта ўлчамли, чўзилган танаси.

Бош: юмалоқ, қисқа. Шакл силлиқ. Баъзи мушукларнинг бурни бироз яссиланган, бу замонавий тип деб аталади. Баъзиларнинг оддий бурунлари бор — анъанавий тип деб аталади. Қулоқлар текис, учлари юмалоқ. Кўзлар фақат сарғиш рангда.

Жун: калта, зич ва ялтироқ, танага маҳкам ёпишган, лакланган порлоқ[5].

Саломатлиги

Соғлом Бомбай мушуги тахминан 15-20-йил яшаши мумкин. Уларда баъзи синус муаммолари ва бурунлари гингивит бўлиши мумкин. Ортиқча овқатланмаслик учун уларнинг овқатланишини назорат қилиш керак бўлади.

Темпераменти

Бомбайнинг шахсияти жуда ижтимоий бўлиб, оилаларга кучли боғлиқлик билан ажралиб туради ва эътиборга интилиш билан ажралиб туради. Зот сифатида улар болалар учун жуда мос келади[6].

Бомбай мушуклари бахтли ва қулай мушуклар бўлиб, уларнинг барча эҳтиёжлари қондирилса, бир хонали квартирада қулай яшашлари мумкин. Улар тинч муҳитни афзал кўришади[7].

Манбалар

  1. ↑ Фогле, Б.: Тҳе Энcйcлопедиа оф тҳе Cат. Дорлинг Киндерслей Лимитед: 2008
  2. ↑ „Ҳисторй“. Рокстарр Бомбай. Қаралди: 2016-йил 24-феврал.
  3. ↑ „Бомбай“. Тҳе Интернатионал Cат Ассоcиатион (ТИCА). 2014-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 20-ноябр.
  4. ↑ „Бомбай Cат Бреэд Профиле“. пет-адоптион-гуиде.cом. 2013-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-январ.
  5. ↑ „Ҳоw доэс Бомбай лоок лике?“ (эн). бомбайкиттенс.cом. Қаралди: 2023-йил 16-феврал.
  6. ↑ „Бомбай Cат“. Петфиндер. 2011-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 12-июн.
  7. ↑ Адамс, Чарлене Туттле. Беаутй оф Cац (эн). Wорлд Публиcатионс, Инcорпоратед, 1995. ИСБН 978-1-57215-086-7. Қаралди: 2023-йил 5-апрел.