Bombay universiteti
Бомбей университети — Ҳиндистондаги энг йирик университетлардан бири. 1857-йил асос солинган. 1904-йилгача унинг вазифаси бир қанча коллежларда имтиҳонлар ўтказиш ва ўқув машғулотлари ташкил этишдангина иборат бўлган. 1904-йилдан бевосита ўқув фаолиятини ташкил этиш (лексиялар ўқиш, ўқув жараёни учун зарур бўлган илмий ишлар нашр этиш ва ҳ. к.) ҳуқуқини олган. Бомбай университети ижтимоий фанлар, тижорат, юридик, тиббиёт, доришунослик, стоматология, лед., психология соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлайди. 160мингдан ортиқталаба таълим олади. Унтда бир канча илмий тадқиқотлар муассасалари ва институтлар бор.
| Асос солинган санаси | 1857-йил |
|---|
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олий ўқув юрти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |