Bomiyon
Бомиён, Бомикон, Бомянна — Афғонистоннинг марказий қисмидаги қадимий шаҳар, Б. вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 10 минг кишига яқин. Б. И асрда барпо бўлган, ВИИ асрда уни араблар фатҳ этган. 10—ХИИИ аср бошида Б. дастлаб ғазнавийлар, сўнг ғурийлар, кейин хоразмшоҳларга тобе бўлган. 1221 й. Б.ни мўғуллар вайрон қилган, ХВИ асрдан у бобурийлар тасарруфидабўлган. Б. ХВИИИ аср 2-ярмидан Афғонистон давлати таркибида.
Хитойлик сайёҳ Сюан Сзан ва араб тарихчилари келтирган маълумотларга кўра, Б. ислом дини кириб келгунга қадар буддизмнинт йирик маркази ҳисобланган. У ерда қоятошларни йўниб бунёд этилган ўндан ортиқ бутхона ўтмишда мавжуд бўлиб, уларнинг мингдан зиёд роҳиб (монах) лари бўлган. Бутхоналар ўйма нақшлар билан безатилган, уларга кўплаб эркак ва аёл қиёфасидаги тош санамлар ўрнатилган. Эркак қиёфасидаги санамлардан бирининг бўйи 53 м, аёл қиёфасидагиларидан бирининг бўйи эса 3С м. бўлган. Афғонистондаги Толибон раҳбарияти қарорига мувофиқ, мамлакатдаги исломиятга қадар яратилган моддиймаданий оби дал ар, шу жумладан Б.даги будда санамлари вайрон қилинган (2001-йил март).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |