Bon Jovi
Бон Жови — ҳард-рок ва оммавий мусиқанинг жипслашувида ишлайдиган америкалик рок-гуруҳ. Таркиби: Жон Бон Жови (вокал), Ричи Самбора (гитара), Тико Торрес (барабанлар), Девид Браян (клавишлар).
| Бон Жови | |
|---|---|
|
| |
| Умумий маълумот | |
| Келиб чиқиши | Ню-Жерси |
| Мамлакат | АҚСҲ |
| Фаолият йиллари | 1983-бугун |
| Жанр | стадион роcк, ҳард роcк, глам-роcк |
| Лейбл | Исланд Реcордс |
| Таркиб |
Жон Бон Жови, Ричиэ Самбора Давид Брян Тиcо Торрес Ҳугҳ МcДоналд |
| Вебсайт | ҳттп://www.бонжови.cом |
Команда 1983-йили Ню-Жерсида италияликлар Жон Бонжиови (у фамилиясини Бон Жови'га ўзгартиради) ва Риччи Самбора томонидан ташкил қилинган. Тўрт йил ўтиб, уларнинг "Слипперй Wҳен Wет" диски "Биллборд" томонидан АҚСҲда йилнинг энг кўп сотилаётган албоми деб тан олинади. Улар муваффақиятининг сири қуйидагидан иборат эди. Ўша йиллари оммавийлашган мелодиявий Деф Леппард'нинг ҳеавй металига улар ҳатто уй бекаларининг юрагига борадиган сўзларни қўйишади. Ўзларининг баланд, энергиявий балладаларини улар ўзлиги ёзишмаган, балки ўсмирлар учун коммерсиал мусиқа ёзадиган профессионал муаллифлардан сотиб олишарди. Мураккаб бўлмаган видеоклиплар вокалчи Жон Бон Жовининг моделлик кўринишини ва жонли чиқишларнинг энергетикасини таʻкидлаш учун олинарди.
1980-йилларнинг иккинчи ярмида Бон Жови дунёнинг энг оммавий ҳар-рок-гуруҳи номи учун Гунс Н' Росес билан мусобақалашишарди. Улар кетма-кетлик билан Биллбоард Ҳот 100'нинг чўққисига "Ливин' Он а Праер", "Ёу Гиве Лове а Бад Наме", "Бад Медиcине", "И’лл Бе Тҳере фор Ёу" ва "Блазе оф Глорй" (Жоннинг яккаҳон иши) каби ҳитлари билан чиқиб олишарди. 1990-йилларда ўзининг мусиқасини янада енгиллаштириб, улар бутун дунё диск-жокейларининг севимли гуруҳига (АҚСҲда уларнинг оммавийлиги пастга туша бошлашига қарамасдан) айланади. 1994-йил кузида улар бутун карерасининг энг муваффақиятли сингли бўлган - "Алwайс" балладаси дунё юзини ко'ради. Унинг муваффақияти деб, "Cросс Роад" деб номланувчи энг буюк ҳитларнинг термаси Буюк Британияда йилнинг энг кўп сотиладиган диски унвонига эришади. 1995-йили яна бр муваффақиятли албом — "Тҳесе Дайс" чиқади, команда эса гастролларни то'ҳтатмай, то'ла стадион муҳлисларни йиғишни давом этаверади.
2000-йилга келиб "Ит’с Мй Лифе" сингли дунёнинг турли хил ҳит-парадларида биринчи ўринни эгаллади, Бон Жови 1980-йилларнинг коммерциявий жалбини йўқотмаган ягона ҳард-рок-команда бўлиб, ўзининг ёзувларини катта ададлар билан сотишга муваффақ бўлади.

Бон Жови гуруҳи тузилганидан бери етти студио албоми, уч то'плам ва бир жонли ижро албоми чиқарди. Шу кунгача дунё бо'йлаб гуруҳнинг 130 миллиондан ошиқ записи сотилди.[1] Бони Жови 50 дан ошиқ мамлакатда 34 миллиондан ошиқ мухлисга 2 600 дан ошиқ консерт берган.[2]
Дискография
Студиявий албомлар
- Бон Жови (1984)
- 7800 Дегреэс Фаренҳеит (1985)
- Слипперй Wҳен Wет (1986)
- Неw Жерсей (1988)
- Кеэп Тҳе Фаитҳ (1992)
- Тҳесе Дайс (1995)
- Cруш (2000)
- Боунcе (2002)
- Ҳаве А Ниcе Дай (2005)
- Лост Ҳигҳwай (2007)
- Тҳе Cирcле (2009)
- Wҳат Абоут Ноw (2013)
- Бурнинг Бридгес (2015)
- Тҳис Ҳоусе Ис Нот фор Сале (2016)
- 2020 (2020)
- Форевер (2024)
Манбалар
- ↑ Гарй Графф. „Бон Жови Ҳитлар коллексияси пайшанба куни то'ртта янги ашула билан сотувга чиқади (Инглиз тилида)“. Оакланд Пресси (6-ноябр, 2010). 2012-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-апрел. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-10-18 санасида архивланган)
- ↑ „Бон Жови: Биз го'заллигимизда (Инглиз тилида)“. Топ 40 Чарц.cом (2009-йил 6-апрел). Қаралди: 2012-йил 23-апрел.
Ҳаволалар
- Бон Жови'нинг расмий сайти
- Бон Жовининг консерт ижоди ҳақида сайт
- Бон Жови ҳақида сайт (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-08-19 санасида архивланган)
| Мусиқий гуруҳ ёки ансамбл ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Musiqiy guruhlar
- Musiqiy guruhlar haqidagi chala maqolalar
- AQSh rock guruhlari
- Hard rock guruhlar
- Qoʻshiqlari Billboard Hot 100 xit-paradida eng yuqori pogʻonaga koʻtarilgan ijrochilar
- Glam metal guruhlar
- Pop rock guruhlar
- MTV Europe Music Award sovrindorlari
- Grammy mukofoti sovrindorlari
- Brit mukofoti sovrindorlari