Боғчасарой (русча: Бахчисарай, украинча: Бахчисарай, қрим татарча: Bağçasaray, Багъчасарай) — Украинанинг Қрим Республикасидаги шаҳар. Чуруксув сойининг (Кача дарёсининг ирмоғи) хушманзара соҳилида жойлашган. Симферопол — Севастопол катта йўли (шоссеси) ёнида. Боғчасарой стансияси. Аҳолиси 26,8 минг киши (1999). Боғчасаройда эфир мойлари, вино ишлаб чиқариш, мева шарбатлари, консерва, сут заводлари, маиший хизмат комбинати бор. Боғчасаройга асос солинган йил - 1532-йил. 1783-йилгача Қрим хонлигининг пойтахти бўлган. 1783-йил Қрим таркибида Россия босиб олган. Боғчасарой Александр Пушкин ва Адам Мицкевич асарларида куйланган, ХВИ—ХВИИИ асрларда турк меъморлиги асосида қурилган хон саройи ҳамда "Кўз ёши" фонтани сақланиб қолган. Шаҳар яқинида Чуфут Қала ғор шаҳри жойлашган.

Боғчасарой

украинча: Бахчисарай
қрим татарча: Bağçasaray
русча: Бахчисарай
Шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
44°45′10″Н 33°51′39″Э / 44.75278°Н 33.86083°Э / 44.75278; 33.86083
Мамлакат [[Россия/Украина[1]]]
{{{туман_тури}}} Боғчасарой тумани
маҳаллий кенгаш Боғчасарой шаҳар кенгаши
Ҳукумат
 • шаҳар кенгаши раиси Рубаненко Константин Григоревич
Асос солинган 1532
Аҳолиси
 (2012)
26 363[2]
Телефон коди +380-6554
Почта индекс(лар)и 98400 — 98408
[[Филе:|290пх|Боғчасарой харитада]]
Bogʻchasaroy
Боғчасарой

Манба

  1. ↑ Ушбу аҳоли пункти Қрим ярим оролида жойлашган бўлиб хозирда Россия ва Украина ўртасидаги талаш жойга айланган ҳудуддир.
  2. ↑ Населення України

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил