Зиёсферада исми Боқи ва фамилияси Ҳасанов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Боқи Ҳасанов (1937-йил 7-январ −2001-йил, 9-октябр Китоб тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2000). Қарши педагогика институтини тугатган (1962). 1962-йилдан дастлаб Китоб туманидаги 29-мактабда сўнг 54-мактабларда бошланғич синф ўқитувчиси бўлган. 1972-2000-йилларда 54-мактабда кимё-биология ўқитувчиси лавозимида ишлаган.