Википедияда исми Боқи бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Боқи Раҳимзода (1910.5.10 Сорбоғ (Рашт тумани) — 30.01.1980) — Тожикистон халқ шоири (1974). "Туҳфа", "Ҳаёт ва сўз" (1954), "Чашма" (1957), "Ҳаёт баҳори" (И960), "Шеърлар" (1963) ва бошқа асарларида тожик халқи ҳаёти, ўз замондошларининг меҳнатдаги фидокорлиги, ўйкечинмалари ва ташвишлари тараннум этилади. Б. Р. драматургия соҳасида ҳам салмоқли ижод қилган. "Таърифхўжаев қиссаси" (Деҳотий билан ҳамкорликда, 1953) комедияси, "Тилга кирган чинор" (1955), "Олтин бешик" (С. Саидмурод билан ҳамкорликда, 1956) песалари тожик театрлари репертуаридан урин олган. "Ўтилган йўл" (1967) шеърлар тўплами, "Орзу баҳори" туркум асарлари учун Рудакий номидаги Тожикистон Давлат мукофоти билан тақдирланган. Б. Р. Ғафур Ғулом, Уйғун, Зулфия ва бошқа ўзбек шоирлари асарларини тожик тилига таржима қилган. Унинг "Тарона" номли шеърлар тўплами ўзбек тилида босилган (1968).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар