Boqilloniy
Боқиллоний, Абу Бакр Муҳаммад ат-Таййиб ал-Боқиллоний (?, Басра — 1013, Багдод) — каломнинг йирик вакили.
Каломни ашъария мактабига мансуб бўлган Ибн Мужоҳиддан (980 йил в.э.) ўрганган. 982—983 йилларда Бувайҳийлар амири Адудаддавла топшириғига кўра Византияда бўлган. Фиқҳ масалаларида моликийлик мазҳабига суянган. Б. 52 асар ёзган бўлиб, бизгача 6 таси етиб келган. Илоҳий сифатлар ва илоҳий моҳият ҳақидаги муипазилийлар оқимига мансуб Абу Ҳошим ал-Жуббаий ишлаб чиққан ғояга қўшилди. Бир неча муътазилийларнинг, жумладан Аббад бин Сулаймон (844 йил в.э.) нинг бу масалага доир ғояларини ривожлантириб, худонинг сифатлари ҳақида фикр юритди. Б. фикрича, ҳамма нарса худо томонидан белгиланган.
Ирода эркинлиги муаммосини ҳам Б. юқоридаги фикрга мувофиқ равишда ҳал қилди: худо фақат "борлиқ" ва "асос"ни яратганлигини, инсон эса борлиқни шакллантириб, амалиётни муайян йўсинга солишини уктирди. У имомат масаласида шиалар ва рофизийлар билан баҳсга киришиб, имом ёки халифа лавозими меросий эмас, балки улар сайланиши зарур деб ҳисоблади. Аммо бу лавозимга сайланадиган киши Алининг авлодларидан бўлиши шарт бўлмаса ҳам, қурайшийлардан бўлиши лозим. Агар имом ўзига топширилган вазифани уддалай олмаса вазифасидан тушириш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, имомнинг вазифалари қуйидагилар: 1) мусулмонлар жамоасини ташқи душманлардан ҳимоя қилиш; 2) адолацизликнинг олдини олиш; 3) қонунга мувофиқ жазоланиши керак бўлган шахсларга чиқарилган ҳукмнинг ижросини назорат қилиш; 4) уруш вақтида қўлга тушган ўлжани мусулмонлар ўртасида тақсимлаш; 5) ҳаж хавфсизлигини таъминлаш.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |