Бор карбидлари — борнит углерод билан ҳосил қилган бирикмалари. Бор бир катор карбидларни ҳосил қилади. Улардан В4С (ёки В12С3) ва В13С12 ларнинг таркиблари аниқланган. В4С — қора ялтироқ кристалл модса, зичлиги 2520 кг/м3, микроқаттиқлиги 49,1 ГПа, парчаланиш температураси 2450°дан юқори. Бор ёки борат ангидрид В2О3 га 2000° дан юқори трада кумир таъсир эттириб олинади. Ҳавода 600° гача трага чидамли, сувда, минерал кислоталар ва уларнинг аралашмаларида эримайди, аммо қайноқ ишқорлар эритмалари таъсирида парчаланади. Корунд А12О3 билан карборунд СиC дан қаттиқ, фақат олмос билан боразондан юмшоқроқ. Абразив ва силлиқловчи материал, яримўтказгич сифатида, шунингдек ядро техникасида нейтронларни ютувчи материал сифатида ишлатилади. В|3С12— ромбоэдрик панжарали, қора рангли кристалл модда. Суюқланиш температураси 2460°; зичлиги 2460 кг/м3, микроқаттиқлиги 55,9 ГПа. Яримўтказгич сифатида қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил