Бор назарияси

Нилс Бор Резерфорд тажрибаларида кузатилган, лекин классик физика тушунтира олмайдиган натижаларни, қонуниятларни тушунтиришда о'зининг водород атоми тузилиши моделини таклиф қилди(1913) Бор модели водород атоми тузилишининг биринчи муваффақиятли модели бўлиб, атом тузилиши тўғрисидаги тасаввурларнинг ривожланишида муҳим ўрин тутди. Бор модели де-Бройл гипотезасининг вужудга келишида ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Атом нурланиши спектридаги қонуниятлар, атомдаги энергетик сатҳлар биринчи марта Бор томонидан тушунтирилди. Водород атоми тузилишининг Бор таклиф қилган модели унинг қуйидаги постулатларида асосланади:

  • 1. Атом узоқ вақт стационар ҳолатларда бўла олади. Атом стационар ҳолатларда энергиянинг Э1, Э2,Э3,...,Эн дискрет қийматларига эга бўлади. Атом стационар ҳолатларда энергия нурламайди. Шунинг учун бундай ҳолатлар стационар ҳолатлар дейилади. Атомнинг стационар ҳолатларига стационар орбиталар мос келади.
  • 2. Атомда бўлиши мумкин бўлган стационар орбиталардан

электроннинг импулс моменти Л=мʋр=нħ (н=1,2,3,...) (1) шартни қаноатлантирадиган стационар орбиталаргина мавжуд бўлади. Бундай орбиталар ижозат этилган стационар орбиталар дейилади. Атомдаги стационар орбиталар квантланган бўлиб, дискрет энергетик сатҳларни ҳосил қилади.

  • 3. Электрон энергияси Эи бўлган орбитадан энергияси Эф бўлган (Эи>Эф) орбитага ўтганда атом энергия чиқаради. Чиқарилган энергия ҳар икки орбита энергиялари фарқига тенг бўлади, я’ни: ҳν=Эи-Эф (2)

Бу формуладан, ν=(Эи-Эф)/ҳ (3). (3) формулада Эи-биринчи орбита энергияси, Эф-иккинчи орбита энергияси ва ν-чиқарилган энергия частотаси.

Камчиликлари

Юқорида келтирилган постулатлар асосида водород атомининг биринчи муваффақиятли модели тузилди. Бу моделда ҳисоблашлар доиравий орбиталар учун бажарилади.Бор модели атом стационар ҳолатда нима учун энергия нурламаслигини тушунтира олмайди. Бундан ташқари, электрон ядро атрофида доиравий орбита бўйлаб ҳаракатланишини тажрибада ко'рсатиш мумкин эмас. Шунинг учун Бор моделининг тадбиг'да ма’лум чеклашлар мавжуд. Кейинчалик спектроскопияда қилинаётган янги кашфиётларга Бор модели жавоб бера олмади.

Ҳаволалар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Г.Аҳмедова "Атом физикаси" китоби, 2013-йил