Bora
Бора (юнонча: бореас — шимол шамоли) — тоғ бағрида пастга қараб эсадиган кучли совуқ шамол. Унча баланд бўлмаган тоғлар илиқ денгиз билан туташган жойларда кузатилади. Бора эсганда ҳаво температураси пасаяди.Бора тезлиги асосан 20–30 м/с, баъзи жойларда ҳатто 60 м/с ва ундан ҳам ортиқ бўлади. Бора бир бошланса, бир ҳафтагача давом этади. Бора Апшерон ярим ороли, Адриатика денгизи, Иссиқкўл, Севан кўли, Мексика бўг'ози, Новороссийск шаҳри ва Қрим ярим оролида эсади. Бора кўпинча фожиали оқибатларга олиб келади (масалан, Бора оқибатида кемалар музлаб қолиши мумкин).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |