Бордон — пусти тозаланмаган қамишдан бўйрага ўхшатиб тўқиладиган қурилиш материали (тўшама). Иморатлар қуришда эаccа, тоқи устидан солинади. Илгари Б. дан бошқа мақсадларда ҳам фойдаланилган (мас, тупроқ ва захдан сақланиш учун супа устига солинадиган намат, гилам, палос тагига тўшалган, ҳовлижой атрофини девор қилиб ўраш учун ишлатилган ва бошқалар). Ҳозир ҳам якка уй-жойлар, бостирмалар қуришда Б. дан фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил