Бореал иқлим (юн. бореас шимолий) — қишда қор мўл ёғадиган, ёзи нисбатан қисқа ва илиқ бўладиган ўртача кенгликлар иклими. Бореал иқлим ли жойлар (Арктика ва Тропик областлар орасидаги жойлар) да асосан тайга ва тилоғоч ўрмонли ландшафтлар учрайди. Ҳозир Бореал иқлим атамаси кам қўлланади (қаранг Иқлим).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил