Boris Babayan
Борис Арташесович Бабаян (русча: Бабаян Арташесович Борис; арманча: Բորիս Արտաշեսի Բաբայան, 1933-йил 20-декабрда Бокуда туғилган) – совет-арман компютер олими, СССР ва Россияда дастлабки супер компютерларнинг яратилишида катта ҳисса қўшган инсон.
| Борис Бабаян | |
|---|---|
| Борис Бабаян | |
![]() | |
| Таваллуди |
1933-йил 20-декабр (89-ёш) |
| Фуқаролиги | рус |
| Соҳаси | Компютер олими |
| Институтлар | Москва физика-техника институти |
| Машҳур ишлари | Элбурс суперкомпютерларининг бош архитектори |
| Мукофотлари |
Ленин ордени (1987-йил), СССР Давлат мукофоти (1974-йил) |
Ҳаёти
Бабаян Совет Иттифоқининг Боку шаҳрида арман оиласида туғилган. 1957-йилда Москва физика-техника институтини тамомлаган ва фан номзоди илмий даражасини олган. 1964—1971-йиллар оралиғида эса фан доктори илмий даражасини ёқлаган.
1956—1996-йиллар Бабаян П. Н. Лебедев номидаги Физика институтида дастурий таъминот бўлимида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаган. Бабаян ва унинг жамоаси биринчи супер компютерини 1950-йилда яратган. 1970-йилларда бош архитектор В. С. Бурцевнинг ўринбосарларидан бири бўлиб, у биринчи суперскаляр компютер Элбрус-1 ва Эл-76 дастурлаш тили устида ишлаган[1]. Ушбу компютерлардан 1978-йилда, Ғарбда компютер дастурлари пайдо бўлишидан ўн йил олдин, Совет Иттифоқи ўзининг ракета тизимларини, ядро ва космик дастурларини ишлаб чиққан.
Бабаян бошчилигидаги жамоа Элбрус-3 компютерини Эпиc Параллел Инструcтион Cомпутинг (ЭПИC) дастури архитектурасидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиққан.
1992-йилдан 2004-йилгача Бабаян Москвадаги СПАРC Технология маркази (МCСТ) ва Элбрус Интернатионал компаниясида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Ушбу лавозимларда у Элбрус 2000 (Элбрус-3 нинг бир чипли модели) ва Элбрус90миcро (маҳаллий ишлаб чиқилган микропроцессор асосидаги СПАРC компютери) лойиҳаларини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилган.
2004-йил август ойидан Бабаян Интел корпорациясининг дастурий таъминот гуруҳида архитектура директори ва Москвадаги Интел Р&Д марказининг илмий маслаҳатчиси бўлган. У киберхафвсизлик технологиялари соҳасида ҳам ишлаган. У Интел Феллоw мукофотига эга бўлган иккинчи европалик ҳисобланади (норвегиялик Трйггве Фоссумдан кейин)[2].
1984-йилдан СССР Фанлар академиясининг (кейинчалик – Россия Фанлар академияси) фахрий аъзосидир. 2007-йилдан бошлаб у Москва физика-техника институтида профессор бўлиб ишлайди ва Москвада жойлашган Интел корпорациясининг илмий-тадқиқот марказида микропроцессор технологияси кафедраси бўлими бош’лиғи сифатида ишлаб келмоқда.
Мукофотлари
Бабаян Собиқ Иттифоқнинг иккита олий мукофоти билан тақдирланган:
- 1974-йилда компютер техникаси дизайни соҳасидаги ютуқлари учун СССР Давлат мукофоти;
- 1987-йилда Элбрус-2 суперкомпютери дизайни учун Ленин мукофоти.
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ „Эль-76“.
- ↑ „Бабаян реcеивес Интел Феллоw титле (ин Руссиан)“. 2007-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-сентябр.
