Борис Исаакович Балтер (1919-йил 6-июл Самарқанд – 1974-йил 8-июн Вертошино) – рус совет ёзувчиси, таржимон ва ссенарийнавис. Балтер „До свидания, малчики“ автобиографик романи муаллифи сифатида танилган (1962)[1].

Борис Балтер
Таваллуди 6-июл 1919-йил
Вафоти 8-июн 1974-йил(1974-06-08)
(54 ёшда)
Москва вилояти, РСФСР
Ижод қилган тиллари русча
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Жанр прозаик, таржимон, драматург, ссенарист
Мукофотлари

Ҳаёти ва ижоди

Балтернинг айтишича, унинг отаси рус-японлар уруш қаҳрамони, Авлиё Сент-Жорж ордени кавалери[2]. Балтер Евпаторияда мактабни тугатган. 1936-йилда Ленинградга, 1938-йилдан Киев ҳарбий билим юртига ўқишга кирган. Офицер сифатида Совет-фин ва Улуғ Ватан урушида қатнашган[3]. Сўнгра Балтер КПСС (б)га қўшилган.

Б. Сарновнинг ёзишича, Балтер „полкни қамалдан олиб чиққан, полк командири бўлган, урушни маёр унвони билан тугатган“[4]. 1945-1946-йилларда у М. В. Фрунзе номидаги ҳарбий академия талабаси эди, бироқ антисемитизм тўлқини туфайли ҳарбий фаолиатини тўхтатишга мажбур бўлди (касаллиги туфайли расман ишдан бўшатилган)[2].

1948-йилдан Адабиёт институтида ўқишни бошлаган, хусусан, Константин Паустовский семинарлариа таҳсил олган ва 1953-йилда ўқишни тугатган, устози билан дўстона алоқалар олиб борган. Балтер 1961-йилда Паустовский томонидан нашр этилган „Тарусскиэ страници“ тўпламини нашр этиш ташаббуси билан чиқган.

1952-йилда Балтернинг уруш бошланиши ҳақидаги илк ҳикояси „Первие дни“ „Владимир“ алманахида чоп этилган. 1953-йилда бу ҳикоя ёзувчининг насрий асарларининг алоҳида тўпламига киритилган.

1953-йилдан Балтер бир неча йил давомида Абакандаги Хакасс Тил, адабиёт ва тарих илмий-тадқиқот институтининг адабий бўлимини бошқарган, хакас тилидан эртакларни таржима қилган. „Хакасскиэ народниэ сказки“ китоби ва хакас халқининг ўтмиши ҳақидаги иккита тарихий ҳикоялар тўплами – „Степниэ кургани“ ҳамда „О чём молчат камни“ номли тўпламлар бу ишнинг натижаси бўлган.

1965-йил октябр ойида „Юност“ журналининг 10-сонида Балтернинг „Проездом“ ҳикояси нашр этилган. Бу ёзувчининг машҳур журналдаги охирги нашри бўлган. Орадан қарийб чорак аср ўтиб, 1989-йилда „Юност“ журнали вафотидан сўнг Борис Балтернинг тугалланмаган „Самарқанд“ қиссасини чоп этган.

Балтернинг Москва вилояти, Рузска тумани, Вертошино қишлоғида уйи бўлган. Ўз уйида иккинчи марта юрак хуружига учраб вафот этган. Балтер Старая Руза қишлоғидаги қабристонга дафн этилган[5][6][7].

Манбалар

  1. ↑ „История Евпатории : Е. Г. Никифоров «До свидания, Борис Балтер!»“. 2016-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 19-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 „«До свидания, мальчики». К 90-летию со дня рождения Бориса Балтера — Бенедикт Сарнов — Непрошедшее время — Эхо Москвы, 05.07.2009“. 2017-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-ноябр.
  3. ↑ „Подвиг народа“. 2012-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-декабр.
  4. ↑ „«До свидания, мальчики». К 90-летию со дня рождения Бориса Балтера — Бенедикт Сарнов — Непрошедшее время — Эхо Москвы, 05.07.2009“. 2017-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-ноябр.
  5. ↑ Вячеслав Огрызко. „Диссидент поневоле: Борис Балтер“. ҳттп://литроссиа.ру/+(2010-йил 26-март). 2016-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-18-07.
  6. ↑ „Балтер Борис Исаакович : Современность : Известные люди Самарканда : Мой Самарканд“. 2016-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 18-июл.
  7. ↑ „Борис Балтер: «К великой тайне приобщась…» : Культура : Еврейский журнал. Личности“. 2010-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 4-июл.