Борис Иванович Белошапка (1962-йил 9-феврал, Калиновка, Винница вилояти) – совет ва украиналик футболчи, мураббий ва админстратор. Ўйиндаги вазифаси – дарвозабон. СССР спорт устаси, Украина спорт устаси[1].

Борис Белошапка
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Борис Иванович Белошапка
Таваллуд санаси 1962-йил 9-феврал (1962-02-09) (64 ёш)
Таваллуд жойи Калиновка, Винница вилояти, Украина
Бўйи 1.84 м (6 фт 1⁄2 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1981—1984 Днепр Могилев 105 (0)
1985 Динамо Минск 1 (0)
1986—1991 Таврия Симферопол 221 (0)
1992—1993 Мотор Лублин 24 (0)
1993—1997 Маккаби (Яффа) 115 (0)
1997 Зирка Кропйвнйцкйи 14 (0)
1997 →  Зирка-2 1 (0)
1997 Маккаби (Яффа) 14 (0)
1998—1999 Зирка Кропйвнйцкйи 29 (0)
1998—1999 →  Зирка-2 11 (0)
1999 Таврия Симферопол 0 (0)
2000—2002 Қизилқум 60 (0)
2003 Ордабаси 4 (0)
2003 Андижон 11 (0)
2004 Қизилқум 25 (0)
Бошқарган клублари
2000 Таврия Симферопол (мураббий)
2006—2009 Шахтёр (Донецк) (мураббий)
2010—2011 Мариупол (жамоа бошлиғи)
2011—2012 Мариупол (мураббий)
2016—2017 ТСК Симферопол (мураббий)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биографияси

Борис Белошапка Калиновка ёшлар спорт мактабида таълим олган. Унинг биринчи мураббийи Александр Брус бўлган.

1981-йилдан Могилевнинг „Днепр“ клуби сафида иккинчи лига баҳсларида иштирок этади, шунингдек, футболчи жамоа билан 1982-йилги биринчи лига ўйинларини ўтказади ва бир мавсум давомида „Днепр“ жамоаси таркибида бўлади.

1985-йилда Белошапка Олий лига баҳсларида Минскнинг „Динамо“ жамоасига ўтади. Футболчи жамоа сафида жами иккита ўйин ўтказади: биринчи ўйинида —21-август куни 23-турнинг уй учрашувида „Чорноморец“га қарши ўйиннинг (4:1) 72-дақиқасида захирадан майдонга тушади[2], иккинчи ўйинида – 14-сентябр куни СССР кубогининг 8-финали 1-тур меҳмон учрашувида „Факел“ га қарши (3:1) 89-дақиқада майдонга туширилади[3]. Ўйин давомида футболчи ўз дарвозасини ишончли ҳимоя қилади ва рақибнинг барча зарбаларини қайтаришга муваффақ бўлади.

1986—1991-йилларда Симферополнинг „Таврия“ клуби таркибида чемпионатнинг жами 221 учрашувида 218 та гол ўтказиб юборган[4]. 1986—1987-йилги СССР кубогининг иккинчи лига басларида жамоаси билан ярим финалгача етиб боради. 1/4 финал доирасидаги „Металлист“га қарши кечган ўйинда Белошапка пеналтилар сериясида рақибнинг 3 та зарбасини қайтаришга муваффақ бўлади.

1992-йилда Белошапка Люблиннинг „Мотор“ (Полша) клубига йўл олади ва жамоа таркибида бир йил давомида ўз ўйинларини олиб боради. Дарвозабон кейинги тўрт мавсумни Яффанинг „Маккаби“ (Исроил) клубида ўтказади. 1997-йилда Кировограднинг „Звезда“ жамоасига кўчиб ўтиб, кейинчалик яна „Маккаби“га қайтиб келади ва жамоа таркибида 14 та ўйинда майдонга тушади.

Белошапка 1999—2000-йилги мавсумгача „Звезда“ жамоасида ўйнаб, шундан сўнг „Таврия“га қайтади ва дарвозабонлар учун мураббий сифатида ишлай бошлайди.

Спорт фаолияти давомида, шунингдек, 2000—2002 ва 2004-йилларда Зарафшоннинг „Қизилқум“ (Ўзбекистон) ва 2003-йилда Андижоннинг "Андижон" (Ўзбекистон) клублари сафида, кейинчалик Чимкентнинг "Ордабаси" (Қозоғистон) ва 2000-йилда „Костуин“ клубларида ҳам тўп сурган.

Орадан бир мунча вақт ўтгач, Белошапка яна Украинага қайтади ва „Кривбас“ жамоаси билан ишлай бошлайди. 2005-йилдан буён эса Донецкнинг „Шахтёр“ клуби академияси учинчи жамоаси таркибида ўйинларга тушади.

Белошапка фаолияти давомида ёшлар чемпионатининг икки карра ғолиблигини қўлга киритган.

2010—2012-йилларда „Илличивец“ клубида админстратор ва дарвозабонлар мураббийи бўлиб фаолият олиб борган.

2016-йил март ойидан – 2017-йил июн ойига қадар „ТСК-Таврия“ жамоасида дарвозабонлар мураббийи, 2017-йил июлидан эса жамоанинг бош админстратори вазифаларини бажарган.

Оиласи

Белошапканинг Артём исмли бир нафар ўғли бўлиб, у ҳам футбол ўйинларида дарвозабон вазифасини бажаради.

Ютуқлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Основной состав " Команда — Футбольный клуб «ТСК-Таврия» — официальный сайт“. 2018-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-январ.
  2. ↑ „«Динамо» Минск — «Черноморец» Одесса — 4 : 1 21.08.1985 Чемпионат СССР 1985“. 2019-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-январ.
  3. ↑ „«Факел» Воронеж — «Динамо» Минск — 1 : 3 14.09.1985 Кубок СССР 1985/86“. 2019-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-январ.
  4. ↑ „Белошапка Борис Иванович — Таврия“. 2019-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 20-январ.

Ҳаволалар