Boris Bibikov
Борис Владимирович Бибиков (9-июл 1900-йил, Серпухов, Россия империяси – 1986-йил 5-ноябр, Душанбе, СССР) – совет театр ва кино актёри, театр режиссёри, театр ўқитувчиси. Учинчи даражали Сталин мукофоти лауреати (1950), Тожикистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1964). Қорақалпоғистон АССРда хизмат кўрсатган артист.
| Борис Бибиков | |
|---|---|
| Таваллуди |
1900-йил |
| Вафоти |
5-ноябр 1986-йил (86 ёшда) Душанбе Тожикистон |
| Касби | Актёр |
Биографияси
1900-йил 9-июлда Россиянинг Серпухов қишлоғида таваллуд топган.
Борис Бибиковнинг шогирдлари орасида: Вячеслав Тихонов, Руфина Нифонтов, Нонна Мордюкова, Мая Булгакова, Надежда Румянцева, Светлана Дружинина, Леонид Куравлев, Любов Соколова, Софико Чиаурели, Екатерина Савинова, Андрей Вертоградов, Тамара Белов ва бошқа кўплаб таниқли актёрлар бор. Архив маълумотларига кўра, у Серпуховда эмас, балки Москвада дунёга келган деган таҳминлар ҳам мавжуд.
1921-йилда М.Чехов раҳбарлигидаги театр студиясини тамомлаган. 1922-йилдан Москва бадиий театрининг 1-студиясининг актёри. 1927—1932-йилларда – Инқилоб театри актёри ва режиссёр ёрдамчиси лавозимларида фаолият юритган. 1935-йилдан у О.Пижова билан биргаликда, кўплаб саҳналарда чиқишлар қилишган. Охир оқибат улар оила қуришган.
1934—1941-йилларда ГИТИСда ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1942-йилдан ВГИКда ўқитувчи, 1949-йилдан бери актёрлик мактабига раҳбарлик қилган.
1949-йилда Олга Пижова билан биргаликда Марказий болалар театрини (ҳозирги РАМТ) очилишига раҳбарлик қилган ва театрнинг илк спектаклида рол ижро этганС 1942 бил педагогом ВГИКа, где с 1949 года совместно с О. И. Пижовой руководил актёрской мастерской. Борис Бибиков кўплаб филмларда рол ўйнаган, асосан генераллар ёки олимлар ролини ижро этган.
Олга Пижова вафотидан сўнг, 1978-йилда Борис Бибиков ўз шогирдларидан бири Малика Джурабекова билан оила қурган ва у билан бирга ватани Душанбега кўчиб ўтган. Тўрт йил давомида Мирзо Турсунзода номидаги Тожикистон давлат санъат институтида дарс берган. Б. В. Бибиков 1986-йил 5-ноябр куни 87-ёшда Душанбе шаҳрида вафот этган. У Душанбедаги православ қабристонига дафн этилган.
1990-йилда Борис Бибиков хотиралари китоби нашр этилган[1].
Кинодаги фаолияти
Никицкий черковининг китобида келтирилишича Борис 1900-йил 9-июлда туғилган ва 18-июлда чўқинтирилган. Ота-онаси: зодагон, вилоят котиби Владимир Василевич Бибиков ва рафиқаси Наталя Василева бўлишган[2].
„Приходите завтра …“ филми Екатерина Савинованинг ВГИКга қабул қилиниши ҳақидаги ҳақиқий воқеа асосида суратга олинган, Бибиков ўзининг прототипи бўлган профессор Соколов ролини ижро этган.
Мукофотлари
- Бошқирд Автоном Совет Социалистик Республикасида хизмат кўрсатган артист (1959)
- Тожикистон ССР хизмат кўрсатган артист (1964)
- Қорақалпоғистон Автоном Совет Социалистик Республикасида хизмат кўрсатган артист (1967)
- Сталин мукофоти, учинчи даражали лауэрати (1950)
Манбалар
- ↑ Театр и судьба: Воспоминания.
- ↑ „Метрическая книга за 1900 Церкви св. Василия Кесарийского в Тверской Ямской слободе“.[сайт ишламайди]