Boris Giyenko
Борис Фёдорович Гиенко (1917-йил, 8-август, Владикавказ — 2000.18.9, Тошкент) — композитор, педагог. Ўзбекистон халқ артисти (1988), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967). Тошкент консерваториясини тугатган (1941). Ўзбек давлат филармонияси халқ чолғу асбоблари оркестрида дирижёр (1945—1949), 1948-йилдан Тошкент консерваториясида педагог, композиция кафедраси мудири (1972—1980), профессор (1980-йилдан). 7 та мусиқали драма, "Ойниса" балети (Д. Зокиров билан, 1956), спектакл ва кинофилмларга мусика, 8 та симфония, 5 та консерт, овоз ва симфоник оркестр учун консерт, 9 та торли квартет, фортепиано учун "24 прелюдия", "12 рубоий" ва б. песалар, фортепиано ва симфоник оркестр учун "Машарабозлар" асари, романс ва қўшиқлар муаллифи. Ўзбек халқ чолғулари ва оркестри учун ёзган асарлари (мас, "Гулдаста" сюитаси)да Ўрта Осиё, Озарбайжон, Украин ва б. халқлар мусиқа фолклоридан фойдаланган. Бир қатор етук ўзбек композиторлари (Р. Абдуллаев, М. Бафоев, У. Мусаев, Сайфи Жалил ва бошқалар) Г. синфида таҳсил олишган. "Шуҳрат" медали билан такдирланган (1996)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |