Борис Анатолевич Голендер (русча: Борис Анатольевич Голендер, 12-сентабр 1947-йил, Тошкент — 2026-йил 5-феврал, Тошкент) — тарихчи, ўлкашунос олим, журналист ва публицист, ҳужжатли филмлар ссенарийнависи ва кимё фанлари номзоди. Дунёнинг турли мамлакатларида 100 дан ортиқ нашрлар муаллифи, уларнинг аксарияти Ўзбекистон тарихи ва маданиятига тегишли[1][2][3]. У шаҳар тарихини тарғиб қилувчи эксперт, экскурсия етакчиси, ма’рузачи ҳамда тарихий хотирани сақлашга қаратилган маданий-ма’рифий лойиҳалар иштирокчиси сифатида танилган[4].

Борис Анатолевич Голендер
Файл:Борис Голендер.wебп
Таваллуди 12-сентябр 1947-йил
Вафоти 5-феврал 2026-йил(2026-02-05)
(78 ёшда)
Истиқомат жойлари Тошкент
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi→Oʻzbekiston
Миллати рус
Соҳаси кимёгар, ўлкашунос, тарихчи
Таълими Тошкент давлат университети
Мукофотлари

Ҳаёти

Борис Голендер 1947-йил 12-сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Унинг ота-онаси Иккинчи жаҳон уруши йилларида танишишган: отаси ҳарбий учувчи, онаси эса тиббий хизмат катта лейтенанти ва полк шифокори бўлган. Катта бобоси Туркистонга келган Россия императорлик армиясининг унтер-офицери, бобоси эса Тошкентдаги инқилобий воқеалар иштирокчиси ва совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида хавфсизлик органлари раҳбарларидан бири бўлган[5].

У Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) кимё факултетини тамомлаган[5][6][1]. 1978-йилда кимё фанлари номзоди илмий даражасини олган. Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳамда „Технолог“ илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида фаолият юритган[7]. Полимерлар кимёси ва технологияси соҳасида 60 дан ортиқ илмий ишлар ва 5 та ихтиро патентининг муаллифи ҳисобланади[6]. Кейинчалик у журналистика, тарихий-ўлкашунослик тадқиқотлари ва маърифий фаолият билан профессионал даражада шуғуллана бошлаган[8].

Борис Анатолевичнинг шаҳар тарихига бўлган қизиқиши оилавий ва шаҳар архивларини ўрганиш, шунингдек, Тошкентнинг эски табрикномалари (откриткалари) ва фотосуратлари каби визуал манбаларни тўплаш асносида шаклланган. Ушбу коллексия кейинчалик унинг кўплаб нашрлари ва маърузалари учун асос бўлиб хизмат қилди[9].

Кўп йиллар давомида Борис Голендер Тошкентдаги Сергей Есенин музейида илмий ходим бўлиб ишлаган[10].

Ўғли Глеб Голендер театр ва кино актёри, 1990-йилдан буён „Илҳом“ театрида фаолият юритади[11].

Борис Анатолевич Голендер 2026-йил 5-февралда Тошкентда 78 ёшида вафот этди. Унинг вафоти ҳақидаги хабарлар ва фаолияти ҳақидаги шарҳлар миллий ҳамда минтақавий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Марҳум Дўмбробод қабристонига дафн этилди[12][13].

Фаолияти

Узоқ йиллар илмий лаборатория мудири бўлиб ишлаган. Бундан ташқари, журналистика билан шуғулланади[1]. „Шарқ юлдузи“ журналида, „Ғафур Ғулом“ номидаги адабиёт ва санъат нашриётида ишлаган. ХХ аср охиридан бошлаб Голендер Тошкент тарихини оммалаштириш билан фаол шуғулланди. У шаҳарнинг меъморчилиги, кундалик ҳаёти ва маданий муҳитига бағишланган кўплаб оммавий маърузалар, учрашувлар ва маданий тадбирлар муаллифи ҳамда иштирокчиси бўлган.

Голендер мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида ва жамоат майдонларида Тошкент тарихи бўйича эксперт сифатида чиқиш қилган. Турли маданий ва таълим муассасалари платформаларида ўтказилган „давра суҳбатлари“ ҳамда мавзули мунозараларда қатнашган. Ўзи асосчиларидан бири бўлган „Сергей Есенин“ номидаги давлат музейида илмий ходим бўлиб ишлаган.

Менинг кўчам (Улица моя) телекўрсатувлар туркуми

1997—1998-йилларда Борис Голендер Тошкент кўчалари тарихига бағишланган „Менинг кўчам“ (русча: „Улица моя“) телекўрсатувлар туркумининг муаллифи ва бошловчиси бўлди. Кўрсатувларда меъморий обектлар, шаҳар муҳитининг ўзгариши ва шаҳар аҳолисининг тақдирлари ҳақида ҳикоя қилинган. Ушбу лойиҳа шаҳар тарихий хотирасини сақлаш ва тарғиб қилишга қаратилган энг эътиборли телеформатлардан бирига айланди[14].

Маърузалар ва видеоматериаллар

2010-йилларда Голендер Тошкент тарихига, жумладан, шаҳарнинг адабий ва театр ҳаёти, ме’морий мероси ҳамда 1966-йилги зилзила мавзуларига бағишланган туркум оммавий видеома’рузалар олиб борди. Ушбу ма’рузалар ёзувлари очиқ видео-тўпламларда кенг тарқалди ва та’лим ҳамда ма’рифий мақсадларда фойдаланилди[15][16].

Нашрлари

Борис Голендер юздан ортиқ нашрлар, жумладан, тарихий-ўлкашунослик очерклари, мақолалар, тўпламлар ва йўлкўрсаткичлар муаллифидир. Унинг ишлари Тошкент тарихи, шаҳарнинг маданий ҳаёти ҳамда ХИХ аср охири — ХХ аср бошларига оид визуал манбалар, хусусан, табрикномалар (откриткалар) ва архив фотосуратларига бағишланган[4][17].

2002-йилда „Окна в прошлое“ (русча: „Окно в прошлое“ (Тошкент, 2002 й.), 2007-йилда эса Тошкент шаҳри тарихи ва унда яшаган машҳур шахслар ҳақида ёзилган „Мои господа ташкенци“ (русча: Мои господа ташкентцы) китоблари нашр қилинган. 2014-йилда Ўзбекистонда яшаган поляклар ҳақидаги „Полониа Туркестаниана“ китоби нашр қилинган.

Иқтибослари

„Ўзгариб турадиган шаҳар яшайди – у мангу бўлади.“

„Ўтмишнинг қимматбаҳо тошлари ҳамма ёққа сочилиб ётибди, фақат уларни кўра олиш, тинглаш ва тушуниш керак.“

„Худо Тошкентнинг устида доимо дўппи тутиб туради.” (Бу ибора шаҳарнинг офатлардан омон қолиши ва унинг ўзига хос файз-у баракасига ишорадир).“

Библиографияси

  • Окно в прошлоэ. Туркестан на старинних почтових откритках (1898—1917) – Ташкент: Р. Элинина, 2002, 243 с. ИСБН 5-86280-074-3; 978-5862800746[18].
  • В этом городе камня и солнса – Ташкент, около 2011 (публикация/сборник очерков)[20].
  • Вечний свет куполов. Старинниэ храми Туркестанского края – Ташкент: Ташкенцкая и Среднеазиацкая эпархия, 2011. 94 с. ИСБН 9943111259; 978-9943111257[21].
  • Полониа Туркестаниана – Ташкент, 2014[5].
  • Немеский след в Узбекистане – Ташкент, январ 2019[22].
  • Улфат. Узори Узбекистана – Ташкент, 2024/2025 (соавтор Георгий Гришин)[23].
  • Прочиэ сборники и албоми[24].

Филмографияси

Борис Голендер Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг тарихи, маданияти ҳамда диний меросига бағишланган бир қатор ҳужжатли филмлар ссенарийси муаллифидир. Унинг асарлари ҳужжатли кино фестивалларида, шунингдек, маданий-маърифий дастурлар доирасида намойиш этилган.

Унинг иккита филми – „Корни и ветви древа святого“ (русча: „Корни и ветви древа святого“) ва „Светя другим, страдаю сам“ (русча: „Светя другим, страдаю сам“) халқаро фестивалларда мукофотларга лойиқ кўрилган.

  • „Бойсун“ (русча: „Бойсун“) (1988)
  • „Когда в Бойсуне таэт снег“ (русча: „Когда в Бойсуне тает снег“) (1988)
  • „Развод по-хивински“ (русча: „Развод по-хивински“) (1988)
  • „Сказки по-бухарски“ (русча: „Сказки по-бухарски“) (1988)
  • „Корни и ветви древа святого“ (русча: „Корни и ветви древа святого“) (1998) – „Ўзбектелефилм“ маҳсулоти; „Ялта-2000“ халқаро телекинофорумининг махсус соврини билан тақдирланган.
  • „Города-жемчужини“ (русча: „Города-жемчужины“) (2005)
  • „Пасха“ (русча: „Пасха“) (2006)
  • „Рождество“ (русча: „Рождество“) (туркум, 2006)
  • „Дружба, испитанная временем“ (русча: „Дружба, испытанная временем“) (2007)
  • „Мастер Гранатовой чайхани“ (русча: „Мастер Гранатовой чайханы“) (2009), реж. Рафаэл Хайритдинов
  • „Ўзбек замини шеърияти“ (русча: „Поэма о земле узбекской“) (2009), реж. Рафаэл Хайритдинов
  • „Пут праведний, пут праведних“ (русча: „Путь праведный, путь праведных“) (2011)
  • „Светя другим, страдаю сам“ (русча: „Светя другим, страдаю сам“) (2013) – Авлиё Лука (Войно-Ясенецкий) ҳақидаги ҳужжатли филм, „Гала-Филм“ маҳсулоти.

Ссенарийлар

Борис Голендер ссенарийси асосида 2009-йилда режиссёр Рафаэл Хайритдинов томонидан „Анор чойхонаси устаси“ ва „Ўзбек замини шеърияти“ ҳужжатли филмлари суратга олинган. Ушбу филмларда икки ўзбек рассоми: Александр Волков ва Павел Бенковнинг ҳаёти ва ижодий йўллари ҳақида ҳикоя қилинади[25].

Вафоти

Борис Голендер 2026-йил 5-феврал куни юрак етишмовчилиги сабабли вафот этди[26].

Мукофотлари

  • „Дўстлик ордени“ (Ўзбекистон, 2019)
  • „Глориа Артис маданиятидаги хизматлари учун“ медали (Полша)
  • „Ғалабанинг 75 йиллиги“ юбилей медали (Исроил, 2021)
  • Хориждаги ватандошлар ишлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Фахрий ёрлиғи (2010)
  • Россотрудничествонинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси Фахрий ёрлиғи (2022)

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Интервью с краеведом Борисом Анатольевичем Голендером“ (ру). мйташкент.уз (2008-йил 23-июл). Қаралди: 14.2.23.
  2. ↑ „Сергей Безруков поздравил Бориса Голендера с юбилеем“ (ру). уз.спутникнеwс.ру (2022-йил 14-сентябр). Қаралди: 14.2.23.
  3. ↑ Андоза:Ёутубе2
  4. ↑ 4,0 4,1 „Ушёл «хранитель» старого Ташкента“ (ру). Фергана Агенcй (2026-йил 6-феврал).
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 „Борис Анатольевич Голендер (1947-2026)“. УзМедЛиб.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Борис Голендер: "Пусть над Ташкентом парят орлы!"“ (ру-РУ). узрепорт.неwс (2007-йил 16-ноябр). Қаралди: 2026-йил 11-феврал.
  7. ↑ „Борис Анатольевич Голендер (12.09.1947 — 5.02.2026)“ (ру-РУ). Письма о Ташкенте (2026). Қаралди: 2026-йил 11-феврал.
  8. ↑ „Господин ташкентец. Прошлое и настоящее столицы“ (ру). ТАСС (2026-йил 5-феврал).
  9. ↑ „Борис Голендер: «Я всегда занимался поисками старины ташкентской»“ (ру). Арзамас (2025-йил 22-сентябр).
  10. ↑ „Поздравляем Бориса Анатольевича с наградой!“ (ру-РУ). Письма о Ташкенте (2019). Қаралди: 2026-йил 11-феврал.
  11. ↑ „Глеб Голендер“ (ру-РУ). Театр "Ильхом". Қаралди: 2026-йил 10-феврал.
  12. ↑ „Ульфат. Узоры Узбекистана — анонс и упоминания“. Газета.уз (2026-йил 6-феврал).
  13. ↑ „В Ташкенте простились с историком и краеведом Борисом Голендером“ (ру). Подробно.уз (2026-йил 7-феврал).
  14. ↑ „Цикл передач «Улица Моя»“ (ру). МйТашкент (2016-йил 17-феврал).
  15. ↑ „Видео-лекции Бориса Голендера о Ташкенте“ (ру). ЁуТубе (2014–2018).
  16. ↑ „Лекция «Литературный Ташкент»“ (ру). ЁуТубе (2014-йил 21-октябр).
  17. ↑ „Борис Голендер и труды о Ташкенте“ (ру). Блог (2015-йил 10-апрел).
  18. ↑ Голендер, Борис. Окно в прошлое. Туркестан на старинных почтовых открытках (1898–1917). Ташкент: Р. Элинина, 2002. ИСБН 9785862800746. 
  19. ↑ „«Мои господа ташкентцы»“. МйТашкент (2007-йил 14-ноябр).
  20. ↑ „В этом городе камня и солнца: интервью с Борисом Голендером“. МйТашкент (2026-йил 9-феврал).
  21. ↑ Голендер, Борис. Вечный свет куполов. Старинные храмы Туркестанского края. Ташкент: Ташкентская и Среднеазиатская епархия, 2011. ИСБН 9789943111257. 
  22. ↑ „Книга о немцах в Узбекистане“. МйТашкент (2019-йил 23-сентябр).
  23. ↑ „Ульфат. Узоры Узбекистана — анонс и упоминания“. Газета.уз (2026-йил 6-феврал).
  24. ↑ „Открытки из коллекции Бориса Голендера на выставке“. Арт-блог.уз (2015-йил 16-апрел).
  25. ↑ „Показ документальных фильмов Бориса Голендера“ (ру) (2021-йил 31-август). Қаралди: 14.2.23.
  26. ↑ „Не стало историка и краеведа Бориса Голендера“. www.газета.уз. Қаралди: 6-феврал 2026-йил.