Boris Granatkin
Борис Андреевич Гранаткин (1935-йил 9-ноябр, Новосибирск, СССР — 2008-йил 1-май, Тошкент, Ўзбекистон) — совет боксчиси ва бокс бўйича мураббийи. СССРда хизмат кўрсатган мураббий, „Тошкент Динамо“ спорт жамияти а’зоси. Тошкент жисмоний тарбия институтини тамомлаган.
Биографияси
Борис Гранаткин геолог Андрей Иванович Гранаткин (Ўзбекистонда хизмат кўрсатган геолог) ва Вера Федоровна Березина оиласида дунёга келган. Унинг укаси Владимир Андреевич Гранаткин 1937-2012-йилларда яшаб ўтган.
Борис 13 ёшидан бошлаб Тошкент шаҳрида бокс бўйича Ўзбекистон ССРнинг беш карра чемпиони, СССР спорт устаси, мураббий Сидней Лвович Жексондан бокснинг сир-асрорларини ўрганишни бошлаган [1].
1956-йилда Гранаткин Нелли Федоровна Мокшевага уйланган ва 1960-йилда уларнинг ўғли Игор туғилган.
Борис Гранаткин узоқ йиллар давомида СССР терма жамоасининг мураббийлар жамоаси а’зоси ҳисоблаган.
Боксчи 1974-йилда иккинчи ўрта вазнда жаҳон ва СССР чемпиони (1974-йил Куба), Олимпия ўйинлари финалчиси (1976-йил Монреал, Канада) Руфат Рисқиевни тайёрлашда ва „Динамо“ спорт жамияти томонида бокснинг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун СССРда хизмат кўрсатган мураббий унвони билан тақдирланган.
1979-йилда „Рингга чорламоқда…“ филми суратга олинган ва ушбу филмга бош қаҳрамон сифатида боксчи Руфат Қудратовнинг мураббийи Борис Андреевич сиймоси гавдаланган.
Борис Андреевич Гранаткин бутун ҳаётини спортга, мураббийлик фаолиятига бағишлаган. Ҳаттоки умрининг сўнгги кунларигача бокч билан шуғулланган.
Мураббий Борис Гранаткин 2008-йил 1-майда вафот этган. Боксчи Тошкентдаги 1-сон Боткин қабристонининг 3-сонли коммунистик ҳудудига дафн этилган.
Манбалар
- ↑ Ветераны бокса (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-09-28 санасида архивланган) на сайте Федерации любительского бокса Узбекистана.
Ҳаволалар
- ҳттп://www.русбохинг.ру/публиcатионс-виэw-944.ҳтмл
- ҳттп://www.мегабоок.ру/Артиcле.асп?АИД=583112
- ҳттп://www.ташкентпамят.ру/гранаткин-борис-андреэвич-тренербоксер-.ҳтмл (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-07-02 санасида архивланган)
- ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20130322060154/ҳттп://спорт-неcропол.народ.ру/гранаткин-ба.ҳтмл