Борис Эфимович Грузин (1937-йил 30-июн, Тошкент) – совет дирижёри ва педагог, РСФСР халқ артисти.

Борис Грузин
Таваллуди 30-июн 1937-йил
Касби дирижёр, профессор
Фаолият йиллари 1963–
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия

Ҳаёти

Борис Грузин 1937-йил 30-июнда Тошкентда (Ўзбекистон ССР) таваллуд топган[1]. Оиласи 1945-йилда Новосибирскка кўчиб ўтди[2]. 1954–1958-йилларда Москва консерваторияси қошидаги Академик мусиқа мактабида таҳсил олди, фортепиано ва мусиқа назариясидан сабоқ олди.

Грузин 1963-йилда П. И. Чайковский номидаги Москва консерваториясини имтиёзли диплом билан тамомлаган. У ерда учта мутахассислик бўйича таҳсил олди: опера ва симфоник дирижёрлик, фортепиано ва мусиқа назарияси.

Эфимович 1963–1968 ва 1976–1989-йилларда Новосибирск академик опера ва балет театрида хизмат қилган. 1986–1989-йилларда театрнинг бош дирижёри бўлган. Борис 20 дан ортиқ опера ва балет спектаклларини ижро этган.

М. И. Глинка (1986) ва Н. А. Римский-Корсаков (1997, 1999) номидаги халқаро опера хонандалари танловлари ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлган.

Борис Эфимович 1969–1976 ва 1989–1993-йилларда Одесса опера ва балет театрининг бош дирижёри бўлиб фаолият юритган. 1991–1992-йилларда Одесса консерваториясида опера тайёрлаш кафедрасини бошқарган[3].

Грузин 1993-йилдан бери Мариинский театрида дирижёр бўлиб ишлайди. Унинг репертуарида 80 дан ортиқ опера ва балет спектакллари мавжуд. Буюк Британия, АҚШ, Канада, Германия, Австрия, Голландия, Финляндия, Франсия, Швейсария, Жанубий Корея, Япония, Италия, Испания, Австралиядаги театрларда дирижёрлик қилган.

1996-йилдан Н. А. Римский-Корсаков номидаги Санкт-Петербург давлат консерваторияси профессор лавозимида ишлаган.

Борис 2000-йилда Лондоннинг Ковент-Гарден театрида Мариинский театрига гастрол сафарида Мазеппа операсини бошқарган. Ўша пайтдан бошлаб дирижёр Буюк Британия Қироллик балети билан доимий ҳамкорликни бошлади.

Манбалар

  1. ↑ „Борис Ефимович Грузин“. Академическое музыкальное училище. Қаралди: 2018-йил 2-июн.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „Борис Грузин: с Новосибирским театром у меня кровная связь“. Новосибирский театр оперы и балета. 2017-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-июн.
  3. ↑ „История кафедры оперной подготовки. Ефим Григорьевич Ефимов“. Одесская национальная музыкальная академия. 2018-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-июн.