Boris Kamenev
Борис Дмитриевич Каменев (1912-йил, 7-июл, Оренбург – 1957-йил, 10-феврал, Нукус) – театр рассоми. Ўзбекистонда (1957) ва Қорақалпоғистонда (1944) хизмат кўрсатган санъат арбоби. 20-йиллардан Тўрткўл шаҳрида яшаган. 1933-йилдан Қорақалпоқ давлат театрида рассом, 1943-йилдан бош рассом. Каменев қорақалпоқ театрининг шаклланишига ҳисса қўшган. У театр спектакли руҳига мос муҳитни ёрқин ва аниқ, маиший ҳаётни реал акс эттирган декорациялар яратишга интилган. „Суймаганга суйканма“ (1945, янги варианти – 1956), „Амударё соҳилида“ (1949), „Америка овози“ (1950), „Бердақ“ (1951), „Ўғирланган бахт“ (1954), „Ошиқ Ғариб“ (1955) ва б. спектаклларни безади; портретлар (академик Ш. Мусаев, 1950; бахши Ж. Шомуратов, 1953; шоир Бердақ, 1957) яратган. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1967)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |