Борис Викторович Климов (1932-йилда туғилган) – Совет Иттифоқида туғилган собиқ профессионал футболчи, дарвозабон позициясида ўйнаган.

Борис Викторович Климов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Борис Викторович Климов
Таваллуд санаси 1932-йил
Таваллуд жойи СССР
Вафот санаси номаълум
Амплуаси Дарвозабон
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1957 Колхозчи 20 (0)
1958—1960 Пахтакор 65 (0)
1962 Пахтакор 6 (0)
1963 Политодел 20 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Биография

Борис дарвозабон сифатида футбол ўйнаган. Фаолиятини 1957-йилда СССР чемпионатининг „Б“ тоифасида иштирок этган Ашхободнинг „Колхозчи“ жамоаси таркибида бошлаган. Дастлабки мавсумида 20 та ўйинда иштирок этиб, 30 та гол ўтказиб юборган[1][2].

1958-йилда Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоасига кўчиб ўтган. 1958-йилги мавсумда Борис Б тоифасидаги лигада 19 та ўйинда иштирок этиб 5 та гол ўтказиб юборган. 1959-йилги мавсумда ҳам 19 та ўйинда иштирок этган, аммо бу мавсймда аввалги мавсумга нисбатан кўпроқ, 29 та гол ўтказиб юборган.

„Пахтакор“ жамоасининг СССР чемпионатининг „А“ тоифасида иштирок этган 1960-йилги мавсумида 27 та ўйин ўтказиб, 31 та гол ўтказиб юборган. Мавсум давомида учта пеналтини қайтаришга эришган: Москванинг „Динамо“ жамоаси футболчиси Александр Соколов, „Харков Авангард“ жамоаси футболчиси Николай ва „Қайрат“ жамоаси футболчиси Леонид Остроушко тепган пеналтиларни қайтаришга эришган[3]. 1961-йилги мавсумдаги иштироки ҳақида маълумотлар йўқ. 1962-йилги мавсумда „Б“ тоифасидаги лигада „Пахтакор“ сафида 6 та ўйинда иштирок этиб 8 та гол ўтказиб юборган.

1963-йилда Тошкентнинг „Политотдел“ жамоасида ҳам Б тоифасидаги лигада 20 ўйинда иштирок этиб 14 та гол ўтказиб юборган.

Манбалар

  1. ↑ „Климов Борис Викторович“. фоотбаллфаcц.ру. Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  2. ↑ „Климов Борис Викторович | Спорт-страна.ру“ (ру-РУ) (2021-йил 22-декабр). Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  3. ↑ 6 августа 1971 г. ЦСКА – „Пахтакор“ (Ташкент): программа к матчу. – М.: Издателско-полиграфическоэ предприятиэ МГС „Динамо“.

Ҳаволалар