Борис Аполлонович Левкович (1886.23.6, Самарқанд — 1966.30.4, Тошкент) — пахтага дастлабки ишлов бериш технологияси бўйича олим, Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1956), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1944), профессор (1930). Варшава политехника институтини тугатган (1915). Ўрта Осиё университетида ўз ташаббуси билан ташкил этган пахтани дастлабки ишлаш кафедрасида ишлади (1927). Ўрта Осиё пахтачилик-ирригация политехника институтида декан (1929), профессор (1930—31), Тошкент тўқимачилик институтида кафедра мудири (1932— 66). Илмий ишлари пахтага дастлабки ишлов бериш, чигитдан тола ажратишнинг назарий ва амалий масалаларига бағишланган. Ас: Элементи теории джинирования, Т., 1938[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил