Борис Николаевич Лятошинский (украинча: Борис Миколайович Лятошинський; 3-январ 1895-йил, Житомир, Россия империяси – 1968-йил 15-апрел, Киев, Украина ССР, СССР) – украиналик совет бастакори, дирижёр ва ўқитувчи, Украина мусиқасида модернистик йўналишнинг асосчиларидан бири бўлган[1][2]. Украина ССР халқ артисти (1968). Икки марта Сталин мукофоти совриндори бўлган (1946, 1952).

Борис Лятошинский
Таваллуди 3-январ 1895-йил 
Вафоти 15-апрел 1968-йил(1968-04-15)
(73 ёшда) 
Киев, Украина ССР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Касби бастакор, дирижёр, мусиқа ўқитувчиси
Фаолият йиллари 1920—1968
Мукофотлари Андоза:Ҳурмат белгиси ордени Андоза:Ҳурмат белгиси ордени Андоза:„1941-1945-йиллар Улуғ Ватан Урушида жасорат билан қилган хизматлари учун“ медали
Имзоси

Лятошинскийнинг таниқли талабалари орасида Ян Френкел ҳам бор.

Ҳаёти

Лятошинский 1985-йил 3-январда Житомирда зиёлилар оиласида туғилган. Отаси Николай Леонтевич Лятошинский (1861—1920) ўқитувчи бўлган бўлиб, ўқитувчилик фаолияти билан бир қаторда тарих фани соҳасида ҳам илмий иш билан шуғулланган. Отаси Житомир, Немиров ва Златопилдаги гимназияларнинг директори бўлиб ҳам ишлаган. Онаси Олга Борисовна фортепианони маҳорат яхши чалган ва хонанда бўлган.

1918-йилда авлиё Владимир номидаги Киев университетининг ҳуқуқшунослик факултетини, 1919-йилда эса Киев консерваториясини Р. М. Глиэрнинг композиция синфида тугатган. 1920-йилдан бошлаб Киев консерваториясида ўқитувчилик қилган, 1935-йилдан профессор унвонига эришган[3] (1935—1938 ва 1941—1944-йилларда П. И. Чайковский номидаги Москва давлат консерваториясида профессор сифатида фаолият юритган). 1944—1949-йилларда П. И. Чайковский номидаги Киев давлат консерваториясининг мусиқа назарияси кафедрасига раҳбарлик қилган.

1926—1929-йилларда фаолият кўрсатган Замонавий мусиқа уюшмаси раҳбари, Украина бастакорлар уюшмаси ташкилий бюроси аъзоси (1932—1939), СССР Бастакорлар уюшмаси ташкилий қўмитаси аъзоси (1939—1948) бўлган. 1939—1941-йилларда Украина ССР Бастакорлар уюшмаси раҳбари, кейинчалик эса бошқарув аъзоси лавозимларида ишлаган. Улуғ Ватан уруши бошланиши билан Москва консерваторияси жойлашган Саратов шаҳрига кўчирилган ва у ерда ўқитувчилик фаолиятини давом эттирган. Ўша пайтда Саратовда Украина партизан ҳаракатига мўлжалланган „Тарас Шевченко“ радиостансияси ташкил этилган. Лятошинский рафиқаси Маргарита Саревич билан биргаликда ушбу радиостансия эшиттиришларида мунтазам иштирок этган. Борис Николаевичнинг уруш йилларидаги бастакорлик ижоди жуда самарали бўлган.

Лятошинский уч йил давомида „Украина квинтети“, 4-сонли торли квартет, торли квартет учун украин халқ куйларига асосланган сюита, ёғоч пуфлама чолғулар квартети учун сюита, 2-сонли трио, фортепиано учун сюита ва прелюдиялар, Максим Рилский ва Володимир Сосюра шеърларига романслар яратди, шунингдек, саксондан ортиқ украин халқ қўшиқларини қайта ишлади.

1944-йилнинг ёзида Лятошинский Украинага қайтиб келди ва дарҳол Киевнинг мусиқий ҳаётига қўшилган. 1944-йилдан ўлимига қадар Ролит ёзувчилар уйида яшаган, у ерда бастакорга ёдгорлик тахтаси ўрнатилган. Лятошинский Украина филармониясининг бадиий раҳбари этиб тайинланган, Радио қўмитасида мусиқа маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, Киев консерваториясида дарс берган.

Машҳур талабалари Л. А. Грабовский, Г. М. Калинкович, А. М. Канерштеин, И. Ф. Карабиц, Б. В. Левик, В. П. Осадчий, Й. Ф. Станкович, Г. П. Таранов, Й. А. Френкел, И. Н. Шамо.

1940-1950-йилларнинг охири Лятошинскийнинг ижодий фаолиятида навбатдаги самарали босқич бўлган. Бу даврда бир қатор хор ва оркестр асарлари, романслар, кинофилмлар учун мусиқалар ёзган. Энг муҳим ижод намуналари қаторида 3-симфония, „Гражина“ симфоник балладаси, "Поэму воссоэдинения, " „На берегах Висли“ поэмасига ёзилган фортепиано консертини санаб ўтиш мумкин. Урушдан кейинги йилларда Лятошинскийнинг Тарас Шевченко ва Александр Пушкин шеърларига ёзилган хорлари Украина хор меросига катта ҳисса қўшди.

Украина мусиқасига қўшган улкан ҳиссасига қарамай, Лятошинский Совет Иттифоқининг формализмга қарши кампанияси пайтида ҳокимият томонидан танқид қилинган.

Лятошинский 1968-йил 15-апрелда вафот этган. Киевдаги Байкове қабристонига дафн қилинган.

Мукофотлари

  • Иккинчи даражали Сталин мукофоти (1946) – Украина квинтети учун
  • Биринчи даражали Сталин мукофоти (1952) — " Тарас Шевченко " филми мусиқаси учун (1951)
  • Т. Г. Шевченко номидаги Украина ССР Давлат мукофоти (1971 – умрбод) – „Золотой обруч“ операси учун (1930)
  • Украина ССР халқ артисти (1968)
  • Украина ССРда хизмат кўрсатган артист (1945)
  • Ленин ордени (24.11.1960)
  • Меҳнат Қизил Байроқ ордени
  • иккита Ҳурмат белгиси ордени (17.04.1938 – Киев давлат консерваториясининг 25 йиллиги муносабати билан ва Совет Украинаси мусиқа кадрларини тайёрлаш соҳасидаги юксак хизматлари учун[4] ва 30.06.1951[5])
  • учта бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган.

Хотира

  • Б. Н. Лятошинский номи Житомирдаги 1-сонли мусиқа мактабига берилган, унда 2013-йил май ойида унинг музейи очилган.
  • 1981-йилда Б.Лятошинский номи Киев камер хорига берилди, хор 1992-йил май ойида янги ташкил этилган камер оркестри билан бирлашди; натижада Борис Лятошинский номидаги классик мусиқа ансамбли ташкил этилди.
  • 1968-йил сентябр ойида Харков мусиқа билим юртига Б.Лятошинский номи берилди.
  • 1978-йилдан бери Борис Лятошинский номи Киевнинг Голосеев туманидаги кўчага берилган.

Манбалар

  1. ↑ „Б. Н. Лятошинскй, Украин [сиc Cомпосер“]. Cентрал Неw Жерсей Ҳоме Неwс. Ассоcиатед Пресс (1968-йил 16-апрел). 2022-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-май.
  2. ↑ „Украиниан Cомпосер Пассес ат 76“. Тҳе Саулт Стар. Реутерс (1968-йил 16-апрел). 2022-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-май.
  3. ↑ Wйтwйcкй, Wасйл „Лиатошйнскй, Борйс“. Интернет Энcйcлопаэдиа оф Украине. Cанадиан Институте оф Украиниан Студиэс. Қаралди: 2022-йил 2-май.
  4. ↑ „сентября 1932 г. 64 страница“. 2022-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-феврал.
  5. ↑ „Архивированная копия“. 2022-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-феврал.